Маҳаллий

Ўзбекистоннинг барча техникумларида халқаро таълим дастурлари жорий этилади

Келгуси йилдан бошлаб халқаро касбий сертификатга эга бўлган усталарга 50 фоиз устама тўланади, сертификат олиш харажатлари тўлиқ қоплаб берилади, шунингдек, ҳар йили техникумларнинг 500 нафар устаси хорижда стажировкадан ўтади.

Ўзбекистоннинг барча техникумларида халқаро таълим дастурлари жорий этилади

Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида «Янги Ўзбекистон» университетида педагог ва мураббийлар билан учрашув ўтказмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

Икки йил ичида инклюзив муҳит яратилган мактаблар сони 729 тадан 3591 тага, яъни қарийб беш баробарга кўпайди.

Давлат раҳбари алоҳида эътиборга муҳтож болалар доимий диққат-эътиборда бўлиши кераклигини таъкидлади.

Яқинда Тошкент шаҳрида кўп тармоқли инклюзив ресурс мактаби ўз фаолиятини бошлади. У ерда кўриш, эшитиш ёки ҳаракатланишда нуқсони бўлган, шунингдек, руҳий ривожланишида қўшимча ёрдамга муҳтож болалар соғлом тенгдошлари билан бирга таълим-тарбия олмоқда.

Бундай мактаблар йил якунига қадар Хоразм, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида, яқин икки йилда эса барча ҳудудларда очилади.

Италия, Буюк Британия, Германия, Сингапур ва Хитой тажрибаси асосида миллий қадриятларимизга мос дастур ишлаб чиқилди. 180 минг нафар тарбиячи ва педагог янги методика бўйича ўқитилмоқда.

Ўйин орқали ўргатишга қаратилган дастур ҳозирда боғчаларнинг 30 фоизида амал қилмоқда. Йил якунига қадар у 38 мингдан ортиқ барча боғчаларда жорий этилади.

Тошкентда ЮНЕСКОнинг болаларни эрта ёшдан таълимга жалб қилиш бўйича минтақавий маркази ва Италиянинг Реджо-Эмилия маркази иш бошлади. Улар халқаро стандартлар ва инновацион ечимларни жорий этишга, ўйин орқали ўргатиш бўйича амалий қўлланмалар тайёрлашга хизмат қилади.

Ҳар йили 50 нафар илғор тарбиячи хорижда стажировка ўтайди, барча боғчалар учун 100 та видеоматериал тайёрланади. Уч йиллик дастур асосида давлат боғчалари электрон доскалар, компьютерлар ва рангли принтерлар билан жиҳозланади.

Президент профессионал таълимга тўхталар экан, «Ҳунар — ҳунардан ризқинг унар» мақолини тилга олди. Сўнгги икки йилда 104 та техникумда Германия, Буюк Британия, Швейцария ва Хитойнинг халқаро дастурлари жорий этилди. 25 мингта корхона билан ҳамкорлик натисида 100 мингдан ортиқ ёшлар ўқиш билан бирга даромад топиш имкониятига эга бўлди.

Жорий йилдан бошлаб дуал тизим асосида касб ўрганаётган ёшларга 1,3 миллион сўмгача стипендия тўланмоқда. Бу йил техникумларда ўқишга 9-синфнинг 220 минг нафар битирувчиси жалб этилди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.