Ўзбекистонликлар Туркиядаги қурилиш компаниясига ишга таклиф қилинмоқда
Миграция агентлиги Туркиядаги йирик қурилиш компанияси лойиҳаларида ишлаш учун 124 нафар ходимни танлаб олмоқда. Вакансиялар орасида экскаватор оператори, сантехник, пайвандчи ва оддий ищи бор. Маош лавозимга қараб 760 доллардан 1115 долларгача. Аризалар 16-октабргача қабул қилинади.

Ўзбекистонликлар Туркиядаги қурилиш компаниясига ишга таклиф қилинмоқда
Миграция агентлиги Ўзбекистон фуқароларини Туркиядаги йирик қурилиш компанияси лойиҳаларида ишлашга чорламоқда.
Жами 124 та бўш иш ўрни мавжуд. Маош лавозимга қараб ойига 37,5 мингдан 55 минг турк лирасигача (тахминан 760 доллардан 1115 долларгача) белгиланган.
Иш куни 10 соат, ҳафтасига олти кун давом этади. Меҳнат шартномаси бир йилга тузилади, кейинчалик уни икки-уч йилгача узайтириш имконияти бор. Синов муддати икки ойни ташкил этади. Белгиланган иш вақтидан ташқари бажарилган иш учун қўшимча ҳақ тўланади.
Номзодлар 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган эркаклар бўлиши керак. Улар камида умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотга, ўз соҳасида камида икки йиллик иш тажрибасига ва турк тилини ўрта даражада билиш кўникмасига эга бўлиши лозим. Шунингдек, номзодлар соғлом, меҳнаткаш ва спиртли ичимлик истеъмол қилиш каби зарарли одатлардан холи бўлиши талаб этилади.
Иш берувчи Ўзбекистондан Туркияга авиачипта, аеропортдан иш жойигача ва маҳаллий транспорт (автобус) харажатларини қоплайди. Шунингдек, Туркияда ишлаш учун рухсатнома расмийлаштириш, ётоқхона, бепул овқатланиш, тиббий ва давлат ижтимоий суғуртаси (СГК), иш жараёнидаги бахциз ҳодисалардан суғурталаш ҳамда солиқ тўловлари иш берувчи ҳисобидан амалга оширилади.
Аризалар 2026-йил 16-октабрга қадар қабул қилинади.
Тақдим этилган ҳужжатлар иш берувчи томонидан кўриб чиқилади. Талабларга мос келган номзодлар кейинги босқич — суҳбатга таклиф этилади.

