Маҳаллий

Ўзбекистонда вокзал ва аеропортларни солиқлардан, янги автобусларни утилизация йиғимидан озод этиш режа қилинмоқда

Ўзбекистонда автобус ва электробуслар утилизация йиғимидан, вокзал ҳамда аеропортлар эса солиқлардан озод этилиши мумкин. Президент қарори лойиҳасида, шунингдек, жамоат транспорти учун газ тўлдиришда ъяшил йўлакъ ажратиш ва автостансияларда тижорат обьектлари қуришга рухсат бериш кўзда тутилган.

Ўзбекистонда вокзал ва аеропортларни солиқлардан, янги автобусларни эса утилизация йиғимидан озод этиш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда соҳага хусусий секторни кенгроқ жалб этиш мақсадида тадбиркорлар ва ташувчилар учун бир қатор солиқ, божхона ва кредит имтиёзлари берилиши кутилмоқда. Бу ҳолат эълон қилинган президент қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Ҳужжат лойиҳасига мувофиқ, “Евро-5” ва ундан юқори экологик тоифа талабларига жавоб берадиган янги автобус ҳамда электробусларга 2027-йил 31-декабргача утилизация йиғимининг нол ставкаси қўлланилади.

Шунингдек, 2027-йил 1-январдан 2030-йил 1-январгача йўловчиларга хизмат кўрсатувчи транспорт инфратузилмаси обьектлари — автовокзаллар, автостансиялар, темир йўл вокзаллари ҳамда маҳаллий аеропортлар юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод этилади.

Куз-қиш мавсумида жамоат транспорти ҳаракат таркибларини газ ёқилғиси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида автомобилларга газ тўлдириш шохобчаларида улар учун алоҳида навбат — “яшил йўлак” асосида устувор хизмат кўрсатиш тартиби белгиланади.

Автостансиялар ҳудудининг 20 фоизигача бўлган қисмида қувватлантириш стансиялари, умумий овқатланиш обьектлари, меҳмонхоналар, техник сервис пунктлари, автомобилларни ювиш шохобчалари ҳамда дўконларни ўз ичига олувчи комплекслар қуришга рухсат берилади.

Бундан ташқари, тижорат банклари орқали тадбиркорларга автовокзал ва автостансияларни қуриш, реконструксия қилиш ҳамда янги микроавтобуслар харид қилиш учун имтиёзли шартларда узоқ муддатли кредитлар ажратиш механизми жорий этилади.

Аввалроқ ҳужжат билан шаҳар атрофи қатновлари учун электрон чипта олганларга 20 фоизлик чегирма ва бепул юриш имтиёзи берилиши режалаштирилаётгани хабар қилинганди.

Шунингдек, ҳужжатда Янги Тошкент аеропортини Шимолий вокзал билан темир йўл орқали боғлаш белгиланган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.