Маҳаллий

Ўзбекистонда тақиқланган манба ва контентларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Олий суд ушбу материалларни экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топган. Уларнинг 967 тасини Телеграм канал ва гуруҳлар ташкил этади.

Ўзбекистонда тақиқланган манба ва контентларнинг янгиланган рўйхати эълон қилинди

Олий суд диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистонда тақиқланган манба ва контентларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди.

2026-йил 3-ноябр ҳолатига кўра, рўйхатга 2057 та манба киритилган бўлиб, уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тўлиқ тақиқланган.

Фасебоок — 276 та саҳифа;

Телеграм — 967 та канал ва гуруҳ;

Инстаграм — 454 та профил;

ЁуТубе — 214 та канал;

“Одноклассники” — 44 та саҳифа;

ТикТок — 68 та аккаунт;

Тҳреадс — 1 та профил; веб сайтлар ва бошқа манбалар — 33 тани ташкил этади.

“Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг. Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг”, дейилади Олий суд ахборотида.

Июл ойида эълон қилинган рўйхатда 1 915 та манба бор эди. Янги рўйхатда тақиқланган Телеграм канал ва гуруҳлар, Инстаграм профиллар сони ошган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.