Ўзбекистонда тақиқланган манба ва контентлар янгиланган рўйхати эълон қилинди

Ўзбекистон Олий суди диний экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғоялари билан боғлиқ деб топилган ва мамлакатда тақиқланган манба ва контентлар янгиланган рўйхатини эълон қилди.

2026-йил 13-июл ҳолатига кўра, рўйхатга 1 915 та манба киритилган бўлиб, уларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этиш мутлақо тақиқланган.

Ушбу манбалар орасида:

- Фасебоок — 276 та саҳифа;

- Телеграм — 886 та канал ва гуруҳ;

- Инстаграм — 405 та профил;

- ЁуТубе — 202 та канал;

- “Одноклассники” — 44 та саҳифа;

- ТикТок — 68 та аккаунт;

- Тҳреадс — 1 та профил;

- веб сайтлар ва бошқа манбалар — 33 та.

“Ўзбекистон фуқаролари! Қадрли ота-оналар ва ёшлар! Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризм тузоғига тушиб қолишдан доимо сақланинг. Улар ҳаётингиз ва орзуларингизни барбод қилишига асло йўл қўйманг. Суд томонидан тақиқланган интернет манбалардан йироқ бўлинг!” деб таъкидланган Олий суд ахборотида.