Олий суд порталида тақиқланган манбаларни текшириш имконияти ишга туширилди
Олий суднинг my.sud.уз порталида интернетдаги тақиқланган диний-экстремистик ва террористик манбаларни текшириш бўйича янги хизмат ишга тушди. Фойдаланувчилар сайт орқали ноқонуний деб топилган Телеграм, Инстаграм ва бошқа платформалардаги канал ҳамда контентлар рўйхатини кўриши мумкин.

Олий суд порталида тақиқланган манбаларни текшириш имконияти йўлга қўйилди
Олий суднинг my.sud.уз интерактив хизматлар порталида “Тақиқланган каналлар” номли янги бўлим ишга туширилди, дея хабар бермоқда идоранинг Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект технологиялари департаменти.
Ундан фойдаланиш учун порталнинг “Интерактив хизматлар” бўлимидаги “Тақиқланган каналлар” саҳифасига кириш керак.
Мазкур хизмат орқали Олий суд томонидан интернет тармоғида диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда мамлакат ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манбалар ва контентлар ҳақида маълумот олиш мумкин.
Хусусан, фойдаланувчиларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:
Шу пайтгача Ўзбекистон Олий суди мамлакатда тақиқланган диний экстремистик ва террористик контентлар рўйхатини янгиланган ҳолда эълон қилиб келарди. Июл ҳолатига кўра, бундай манбалар сони 1915 тани ташкил этган.
Рўйхатда энг кўп учраган платформалар Телеграм (886), Инстаграм (405) ва Фасебоок (276) бўлди.

