Ўзбекистонда савдо хизматлари етти ойда 202 трлн сўмга етди
Ҳудудлар орасида Тошкент шаҳри 88 трлн сўм билан ушбу даврда ҳам мутлақ устунликни сақлаб турибди

Ўзбекистонда савдо хизматлари етти ойда 202 трлн сўмга чиқди
2026-йил январ–июл ойларида Ўзбекистонда савдо хизматлари ҳажми 202 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 15,2 фоизга ошган.
Савдо хизматларининг энг катта улуши Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Пойтахтда ушбу хизматлар ҳажми 88 трлн сўмга етган.
Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 16,9 трлн сўм, Фарғона вилояти — 13,9 трлн сўм ва Самарқанд вилояти — 13 трлн сўм билан қайд этилган. Андижон вилоятида 10,8 трлн сўмлик, Наманганда 10,7 трлн сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган.
Бухоро вилоятида савдо хизматлари ҳажми 8,8 трлн сўмни ташкил этган. Қашқадарёда бу кўрсаткич 8,2 трлн сўм, Сурхондарёда 7,6 трлн сўмга тенг бўлган.
Хоразм вилоятида 6 трлн сўмлик савдо хизматлари кўрсатилган. Қорақалпоғистон Республикасида мазкур ҳажм 5,6 трлн сўмни ташкил этган.
Жиззахда 4,7 трлн сўм, Навоийда 4,6 трлн сўмлик хизматлар қайд этилган. Энг паст кўрсаткичлар Сирдарё вилоятида кузатилган бўлиб, бу ерда савдо хизматлари ҳажми 2,9 трлн сўмни ташкил этган.
Маълумот ўрнида, 2026-йилнинг январ–июл ойларида савдо хизматлари мамлакатда кўрсатилган жами бозор хизматларининг 25,2 фоизини ташкил этган.

