Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 9 трлн сўмга етди
Ижара хизматларига талаб 2026-йилнинг дастлабки 7 ойида 10,7 фоизга ўсди. Ҳудудлар кесимида эса катта тафовут

Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 9 трлн сўмга етди
2026-йил январ–июл ойларида Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 9 трлн сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 10,7 фоизга ошган. Ижара хизматларининг энг катта улуши Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган, хусусан, пойтахтда етти ой давомида 3,3 трлн сўмлик ижара хизматлари кўрсатилган.
Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 959,5 млрд сўм, Самарқанд вилояти — 902,9 млрд сўм билан қайд этилган. Фарғона вилоятида хизматлар ҳажми 575 млрд сўм, Қашқадарёда 518,6 млрд сўм, Андижонда эса 477 млрд сўмни ташкил этган.
Бухоро вилоятида ижара хизматлари ҳажми 463,2 млрд сўмга етган. Сурхондарё вилоятида бу кўрсаткич 310 млрд сўм, Наманганда 306,7 млрд сўмни ташкил этган.
Қорақалпоғистон Республикасида 294,3 млрд сўм, Хоразм вилоятида 210,6 млрд сўмлик ижара хизматлари кўрсатилган. Жиззах вилоятида хизматлар ҳажми 163,3 млрд сўм, Навоий вилоятида 153,2 млрд сўм, Сирдарё вилоятида эса 131,2 млрд сўмни ташкил этган.

