Маҳаллий

Ўзбекистонда ноябр ойи давомида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

6–8-ноябр кунлари ҳаво ҳарорати 27 даражагача кўтарилиши, 10-ноябрда эса 8–10 даражагача пасайиши кутилмоқда. Шу куни айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши, 11–13-ноябр кунлари эса кечаси ҳарорат нол даражагача тушиши прогноз қилинган.

Ўзбекистонда ноябр ойи давомида об-ҳаво қандай кечиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 10-ноябр куни айрим ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши ва ҳаво ҳарорати сезиларли даражада пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Маълумотга кўра, 5-ноябр куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечаси ва эрталаб Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида, кечқурун эса Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 7–12, кундузи 18–23 даража илиқ бўлади.

6-ноябр куни ҳам аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат кечаси ва эрталаб Қорақалпоғистоннинг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10–15, кундузи 22–27 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда.

7–8-ноябр кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 12–17, кундузи 22–27 даража илиқ бўлади.

9-ноябр куни республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Фарғона водийсида эса ёғингарчилик прогноз қилинмаган. Ҳарорат кечаси 12–17, кундузи 15–20 даража илиқ бўлади.

10-ноябр куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 5–10, кундузи 8–10 даража илиққача пасаяди.

11–18-ноябр кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 11-ноябр ҳамда 16–17-ноябр кунлари айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.

11–13-ноябр кунлари ҳаво ҳарорати кечаси 0–5, кундузи 8–13 даража илиқ бўлиши прогноз қилинмоқда. 14–18-ноябр кунлари эса кечалари 2–7, кундузи 10–15 даража илиқ бўлади.

Ойнинг қолган қисмида, 18–30-ноябр кунлари айрим кунларда, асосан, ёмғир кўринишида ёғингарчилик кузатилиши кутилмоқда. Ушбу даврда ҳаво ҳарорати кечаси 2–7 даража илиқдан 2 даража совуқ ва 3 даража илиққача, кундузи эса 10–15 даражадан 15–20 даража илиққача ўзгариб туради.

“Ўзгидромет”нинг қайд этишича, ҳозирги вақтда келгуси ойлар учун об-ҳавони юқори аниқликда прогноз қилишнинг етарлича ишончли усуллари мавжуд эмас. Шу сабабли ўтиш мавсумларида ўртача ҳаво ҳарорати бўйича прогнозларнинг аниқлиги 70–75 фоизни, ёғингарчилик бўйича эса 55–60 фоизни ташкил этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.