Ўзбекистонда эркаклар аёллардан салкам ярим миллионга кўпроқ экани маълум бўлди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра 2026-йил 1-октябр ҳолатига доимий аҳоли сони 39 млн 535,2 минг

Ўзбекистонда эркаклар сони аёлларникидан қарийб ярим миллионга кўп экани маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикасининг демографик кўрсаткичлари юзасидан маълумот берилди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026-йил 1-октябр ҳолатида доимий аҳоли сони 39 млн 535,2 минг кишини ташкил этган.
Эркаклар — 20 014,0 минг нафар;
Аёллар — 19 521,2 минг нафар.
Шаҳарда яшовчилар — 21 523,8 минг киши;
Қишлоқда яшовчилар — 18 011,4 минг киши.
2026-йил январ–сентябр ойларида:
Никоҳлар сони — 172 мингта;
Никоҳдан ажралишлар сони — 36,8 мингта.
Ташқи миграция бўйича:
Хориждан кўчиб келганлар — 2 114 киши;
Хорижга кўчиб кетганлар — 6 398 киши.
Аҳоли сони ва таркибига доир кўрсаткичлар 2026-йилда ўтказилган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш натижалари асосида ҳисобланган.

