Ўзбекистонга кўчиб келувчилар сони бир йилда 2,5 баравар ошди

Ўзбекистонга доимий яшаш учун кўчиб келувчилар сони бир йил ичида 2,5 баробарга ошди. 2026-йилнинг биринчи ярмида хорижий мамлакатлардан жами 1 649 киши Ўзбекистонга доимий яшаш мақсадида кўчиб келган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2025-йилнинг шу даврига нисбатан 976 нафарга кўпдир, яъни 2,5 баробар ўсиш кузатилган.
Хориждан доимий яшаш учун келганларнинг асосий қисми қуйидаги давлатлардан бўлган:
* Россия – 580 киши;
* Қозоғистон – 362 киши;
* Тожикистон – 147 киши;
* Бошқа давлатлар – 560 киши.
Ҳудудлар кесимида хориждан кўчиб келганлар сони қуйидагича тақсимланган:
* Тошкент шаҳрига – 1 089 киши;
* Тошкент вилоятига – 269 киши;
* Қорақалпоғистон Республикасига – 115 киши;
* Навоий вилоятига – 31 киши;
* Самарқанд вилоятига – 22 киши;
* Хоразм вилоятига – 21 киши;
* Сурхондарё вилоятига – 18 киши;
* Сирдарё вилоятига – 15 киши;
* Фарғона вилоятига – 15 киши;
* Бухоро вилоятига – 13 киши;
* Наманган вилоятига – 13 киши;
* Жиззах вилоятига – 12 киши;
* Андижон вилоятига – 11 киши;
* Қашқадарё вилоятига – 5 киши.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025-йилда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан 1 159 киши доимий яшаш учун кўчиб келган бўлиб, уларнинг аксарияти Россия, Қозоғистон ва Тожикистондан бўлган.
2026-йил бошида ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, Ўзбекистонда яшовчи доимий аҳоли орасида ўзбеклардан кейин тожик миллатига мансублар сони энг кўпни ташкил этади.

