Ўзбекистонда 66 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда
Мамлакатдаги саноат корхоналарининг энг катта қисми озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган

Ўзбекистонда 66 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда
Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2026-йил 1-октябр ҳолатида Ўзбекистонда 66 мингта саноат корхонаси фаолият юритган.
Асосий иқтисодий фаолият турлари кесимида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 13,3 мингта корхона билан етакчилик қилмоқда. Бу жами саноат корхоналарининг 20,2 фоизига тенг.
Бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўналишида 9,2 мингта корхона ишламоқда. Уларнинг улуши 13,9 фоизни ташкил этади.
Кийим ишлаб чиқаришда 6,8 мингта корхона (10,3 фоиз), тайёр металл буюмлар ишлаб чиқаришда 5,4 мингта корхона (8,2 фоиз) қайд этилган.
Мебел ишлаб чиқариш соҳасида 4,5 мингта (6,9 фоиз), тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 4 мингта (6,1 фоиз), резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқаришда эса 3 мингта (4,6 фоиз) корхона фаолият юритмоқда.

