Иқтисодиёт

Ўзбекистонда саноат корхоналари қайси соҳада кўплиги маълум бўлди

Мамлакатда фаолият юритаётган саноат корхоналари сони 63,3 мингтага етди

Ўзбекистонда саноат корхоналарининг энг кўп қайси тармоқларда жойлашгани аниқланди.

Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2026-йил 1-июл ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 63,3 мингта саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Иқтисодий фаолият турлари орасида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳаси энг катта улушга эга. Ушбу йўналишда 12,7 мингта корхона фаолият юритиб, бу умумий саноат корхоналарининг 20,1 фоизини ташкил этади.

Иккинчи ўринда бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳаси жойлашган бўлиб, унда 8,9 мингта корхона иш олиб бормоқда. Бу эса барча саноат корхоналарининг 14 фоизини ташкил қилади.

Ҳисоботга кўра, кийим ишлаб чиқариш соҳасида 6,4 мингта ёки 10,1 фоиз корхона фаолият юритади.

Шунингдек, тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи 5,2 мингта (8,2 фоиз) ҳамда мебел ишлаб чиқарувчи 4,4 мингта (6,9 фоиз) саноат корхонаси рўйхатга олинган.

Бундан ташқари, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида 3,9 мингта (6,1 фоиз) ва резина ҳамда пластмасса буюмлари ишлаб чиқариш йўналишида 2,9 мингта (4,7 фоиз) корхона фаолият юритмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш учун cookie файлларидан фойдаланамиз. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сиз қабул қилмагунингизча ҳеч нарса ўлчанмайди.