Иқтисодиёт

Ўзбекистонда 18 та бозорнинг давлат улушлари сотувга чиқарилади

Ўзбекистонда 18 та бозорнинг давлат улушлари сотувга қўйилади

Ўзбекистонда 2026—2027-йилларда давлат ва давлат иштирокидаги корхоналарни хусусийлаштириш доирасида 18 та бозорнинг давлат улушлари оммавий савдоларга чиқарилади.

Бу президентнинг 28-августдаги иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга оид фармонида белгиланган. Ҳужжатга мувофиқ, жами 62 та аксия пакети оммавий савдоларга чиқарилиши кўзда тутилган.

Рўйхатга Наманган вилоятидаги “Наманган авто мегастрой савдо комплекси”нинг 51 фоиз, “Ихтисослаштирилган қурилиш моллари савдо комплекси”нинг 51 фоиз, “Яшил деҳқон бозори”нинг 68 фоиз, “Дўстлик савдо саноат комплекси”нинг 51 фоиз, “Чуст деҳқон бозори”нинг 51 фоиз, “Янгиқўрғон деҳқон бозори”нинг 51,42 фоиз ҳамда “Тўрақўрғон марказий деҳқон бозори”нинг 51 фоиз давлат улушлари киритилган.

Самарқанд вилоятида “Тойлоқ деҳқон бозори”, “Самарқанд инновацион автомобиллар бозори” ва “Гулобод ёғоч савдо комплекси”нинг давлат улушлари сотувга чиқарилади. Уларнинг ҳар биридаги давлат улуши 51 фоизни ташкил этади. Сурхондарё вилоятидаги “Лолазор Денов Баракат”нинг 51 фоиз ҳамда “Жарқўрғон деҳқон (озиқ-овқат) бозори”нинг 54,6 фоиз давлат улуши савдога қўйилади.

Тошкент вилоятидаги “Қибрай деҳқон бозори”нинг 51 фоиз, Фарғона вилоятидаги “Фарғона Юсуфжон Файзи қурилиш моллари савдо комплекси”нинг 51 фоиз, “Рапқон деҳқон бозори”нинг 51 фоиз, “Яккатут деҳқон бозори”нинг 52,1 фоиз, “Бешариқлик Умаровлар файзи”нинг 51 фоиз ҳамда “Бешариқ Турон саноат савдо комплекси”нинг 51 фоиз давлат улушлари хусусийлаштирилади.

Фармонга кўра, давлат активларини сотишда айрим харидорларга бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти ҳам берилади. Жумладан, сотиб олиш тўловининг камида 35 фоизини уч ойда, 50 фоизини олти ойда тўлаган харидорларга қолган суммани фоизсиз равишда мос равишда беш ва етти йил давомида тўлаш имконияти яратилади. Актив қийматининг 100 фоизини олти ой ичида тўлаган харидорга эса умумий суммадан 25 фоиз чегирма берилади.

Шунингдек, давлат активлари уч ой давомида сотилмаса, уларнинг бошланғич нархи босқичма-босқич, кўпи билан 10 фоизгача пасайтирилиши белгиланган. Икки ой давомида сотилмаган активларни лотларга ажратиш ёки бирлаштириш орқали қайта савдога чиқариш ҳам мумкин бўлади.

Ушбу ҳужжатга асосан, 2026—2027-йилларда давлат иштирокидаги 62 та корхона улушлари оммавий савдоларга чиқарилади. Жумладан, “Туронбанк” АЖнинг 98,9 фоиз давлат улуши ҳам хусусийлаштирилади. Тошкент шаҳридаги Халқаро ҳамкорлик марказининг 79,27 фоиз, “Ўзекспомарказ” АЖнинг 91,83 фоиз давлат улуши сотувга чиқарилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.