Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнлари тезлашмоқда
Ўзбекистонда давлат активларини сотишнинг янги механизмлари жорий этилмоқда, инвесторлар учун қўшимча шароитлар яратилмоқда ва хусусий сектор учун имкониятлар кенгайтирилмоқда, деб хабар берди Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистонда хусусийлаштириш жараёнлари тезлашмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 28 августдаги «Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-177-сонли Фармонига мувофиқ, хусусийлаштириш дастури доирасида 84 та хўжалик жамиятидаги янги давлат улушлари, 1 242 та кўчмас мулк объекти ва тадбиркорлик ҳамда шаҳарсозлик мақсадлари учун қарийб 8 минг гектар ер участкалари савдога чиқарилиши режалаштирилган. Бу ҳақда аввалроқ Президент шу йилнинг август ойида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот шаклидаги учрашувда гапирган эди.
Бундан ташқари, давлат иштирокидаги 85 та корхонани тугатиш ва қайта ташкил этиш кўзда тутилган.
Шунингдек, илгари сотилмаган 84 та объект бошланғич нархи «1 миллион сўм» этиб белгиланган ҳолда қайта аукционга чиқарилади.
Савдога чиқарилаётган активларнинг умумий қиймати 100 триллион сўмни ташкил этади. Уларни реализация қилишдан йил якунига қадар камида 14 триллион сўм тушиши кутилмоқда.
Фармон билан тадбиркорларнинг таклифлари асосида давлат активларини сотиб олишни янада қулайлаштирадиган янги реализация қилиш механизмлари жорий этилмоқда.
Хусусан, харид қилишда бўнак (аванс) тўловини 15% миқдорида белгилаш таклиф этилмоқда (илгари у 35% ни ташкил этарди), қолган суммани эса фоизлар ҳисобланмаган ҳолда босқичма-босқич тўлаш мумкин бўлади (илгари ўртача 14% устама қўлланилар эди).
Йирик битимлар учун қўшимча тўлов шартлари назарда тутилган:

