Ўзбекистон хориждан нималарни кўпроқ сотиб олмоқда?
Мамлакат импортида энг катта улуш машина ва транспорт ускуналарига тўғри келди. Қолган товарлар улуши қандай?

Ўзбекистон хориждан нималарни кўпроқ харид қилмоқда?
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойида Ўзбекистон 34,5 млрд долларлик товар ва хизматлар импорт қилган.
Импорт таркибида машина ва транспорт асбоб-ускуналари энг юқори ўринда бўлиб, уларнинг қиймати 11,3 млрд долларни ташкил этган. Бу жами импортнинг 32,6 фоизига тенг.
Саноат товарлари импорти 5,1 млрд долларга, хизматлар импорти 4,6 млрд долларга етган. Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар 4,2 млрд доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар эса 3,7 млрд долларлик импортни ташкил этган.
Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш маҳсулотлар импорти 2,8 млрд доллар бўлган. Турли хил тайёр буюмлар импорти 1,2 млрд долларни ташкил этган. Ёқилғидан ташқари ноозиқ-овқат хомашёси импорти эса 1,1 млрд долларга етган.

