Ўзбекистон ва Грузия ўртасида Э-пермит тизими жорий этилди
Грузия билан “икки томонлама”, “транзит” ҳамда “учинчи давлатга/дан” турдаги рухсатнома бланкалари миллий ташувчиларга уларнинг аризалари асосида фақат электрон шаклда берилади.

Ўзбекистон ва Грузия ўртасида Э-пермит тизими ишга туширилди.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Грузия билан ҳамкорликда халқаро автомобил юк ташишларида электрон рухсатнома (Э-пермит) тизимини жорий қилди.
Эндиликда Грузия билан "икки томонлама", "транзит" ва "учинчи давлатга/дан" турдаги рухсатнома бланкалари тақсимланадиган бланкалар рўйхатидан чиқарилди. Ушбу турдаги рухсатномалар миллий ташувчиларга уларнинг аризалари асосида фақат электрон шаклда (Э-пермит) берилади.
Транспорт вазирлиги хабарига кўра, "Ушбу тизимнинг жорий этилиши рухсатномаларни олиш жараёнини тезлаштириш, қоғоз бланкалардан фойдаланишни камайтириш, инсон омилини минималлаштириш ҳамда халқаро юк ташишларни амалга оширишда миллий ташувчилар учун янада қулай ва шаффоф механизм яратишга хизмат қилади".

