Маҳаллий

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклаш масаласи муҳокама қилинди

Ўзбекистон транспорт-логистика соҳаси вакиллари иштирокида Туркманистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Шадурди Мередов билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни қайта тиклаш масаласи муҳокама марказида бўлди.

Музокаралар чоғида бир қатор муҳим масалалар, жумладан, ҳайдовчилар учун визаларни электрон шаклда расмийлаштириш ва тўловларни мақбуллаштириш, Фарап–Олот чегара ўтиш пунктидаги жараёнларни такомиллаштириш, шунингдек, навбатлар ва кутиш вақтини қисқартириш бўйича фикр алмашилди.

Бундан ташқари, тез бузиладиган юклар учун махсус йўлак яратиш, нейтрал ҳудудда иккинчи кўприк қуриш, Туркманбоши порти орқали автомобил ва темир йўл орқали юк ташишни тезлаштириш, вазн ва габарит чекловларини қайта кўриб чиқиш ҳамда Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни тиклаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Туркманистон томони билдирилган таклифларни кўриб чиқишга ва уларни тегишли давлат органларига етказишга тайёрлигини билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.