Ўзбекистон шаҳар атрофи қатновлари учун 157 млн еврога 10 та Šкода электропоезди харид қилади
Ўзбекистон 157,1 млн еврога 10 та Šкода электропоездини харид қилади. Харидни молиялаштириш учун Европа инвестиция банкидан 123,5 млн евро кредит олинади. Тўрт вагонли таркиблар Тошкент атрофи, Фарғона водийси ва Самарқанд йўналишларида, жами 7 та қатнов маршрутида ишлатилиши кўзда тутилган.

Ўзбекистон шаҳар атрофи қатновлари учун 157 млн еврога 10 та Šкода электропоезди сотиб олади
Тошкент шаҳри халқ депутатлари Кенгашининг 2026-йил 17-сентабрдаги қарори билан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг Чехиянинг Šкода Транспортатион компаниясидан 10 та замонавий электропоезд харид қилиш лойиҳаси консепсияси тасдиқланди.
Лойиҳа доирасида ҳар бири тўрт вагондан иборат 10 та Šкода 25Эв электропоездини олиш кўзда тутилган. Ҳужжатда лойиҳани амалга ошириш 2026−2030-йилларга мўлжаллангани қайд этилган.
Тақсимот режасига кўра, янги поездлар қуйидаги йўналишларда қатнаши мумкин:
Ҳужжатда айрим йўналишлар амалда мавжуд экани, бошқалари эса янги йўналиш сифатида ташкил этилиши қайд этилган. Жумладан, Самарқанд-Бухоро ва Самарқанд-Қарши-Шаҳрисабз йўналишларида мунтазам электропоездлар қатновини йўлга қўйиш режалаштирилган.
Šкода 25Эв электропоездлари техник топшириқда белгиланган асосий талабларга жавоб бериши керак.
Лойиҳадаги техник кўрсаткичларга кўра, янги поездларда УСБ қувватлаш розеткалари, ЛЕД ахборот дисплейлари, видеокузатув тизими ва автоматик ёнғин сигнализацияси ҳам бўлиши режалаштирилган.
Консепсияга кўра, лойиҳанинг умумий қиймати 157 млн 59 минг еврони ташкил этади. Шундан 141 млн 564,3 минг евро капитал қўйилмаларга тўғри келади.
Молиялаштириш манбалари қуйидагича белгиланган:
Лойиҳа доирасида электропоездларни етказиб бериш учун 123,5 млн евро сарфланиши режалаштирилган. Ташиш харажатлари 5 млн 622,4 минг евро, инвестиция давридаги молиявий харажатлар 3 млн 859,9 минг евро, кўзда тутилмаган харажатлар эса 6 млн 456,1 минг евро миқдорида ҳисобланган.
Шунингдек, импорт қилинадиган активлар бўйича қўшилган қиймат солиғи 15 млн 494,7 минг еврони ташкил этади. Консепсияда лойиҳани ҚҚС ва айрим божхона тўловларидан озод қилиш назарда тутилган.
Консепсияда янги электропоездларнинг электр энергиясини тежаш имконияти ҳам кўрсатилган. “УТЙ-Инжиниринг” АЖ ҳисоб-китобларига кўра, рекуператив тормозлаш тизими электр энергияси сарфини мазкур тизимсиз режимга нисбатан 24−27 фоизга камайтириши мумкин.
Ҳужжатда янги поездларнинг тезланиш ва секинлашиш кўрсаткичлари юқори бўлгани сабабли кўп тўхташ пунктларига эга йўналишларда сафар вақти қисқариши мумкинлиги қайд этилган. Йўл профили ва бекатлар сонига қараб, сафар давомийлигини 10−15 фоизга қисқартириш имконияти ҳисобланган. Бу эса мавжуд инфратузилмани ўзгартирмасдан поездлар қатнови частотасини оширишга шароит яратиши мумкин.
Консепсияда янги поездлар жорий этилгач, тиғиз вақтларда айрим йўналишларда кунлик қатновлар сонини 2−3 жуфтдан 4−5 жуфтгача ошириш имконияти кўрсатилган.
Ҳужжатда 2026-йил ҳолатига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг шаҳар атрофи электропоездлар парки жами 77 та вагондан иборат 10 та электропоездни қамраб олиши қайд этилган.
Паркнинг салмоқли қисми 1983−1987-йилларда ишлаб чиқарилган ЭР9Э серияли электропоездлардан иборат. Уларнинг хизмат муддати меъёрий чегарага яқинлашган.
“Тошкент вагон қуриш ва таъмирлаш заводи” АЖнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, мавжуд паркдаги 45 та вагонни капитал таъмирлаш ва модернизация қилиш учун қарийб 135 млрд сўм талаб этилади. Бунда модернизация қилинган поездларнинг қолган хизмат муддати тахминан тўрт йилни ташкил қилиши мумкин. Шу сабабли консепсияда янги электропоездларни харид қилиш мавжуд таркибни қисқа муддатга таъмирлашга нисбатан узоқ муддатли ечим сифатида кўриб чиқилган.
2025-йилда Ўзбекистонда шаҳар атрофи темир йўл транспорти орқали 10,5 млн нафар йўловчи ташилган. Президентнинг ПҚ-391-сон қарорида 2030-йилгача ушбу кўрсаткични 23,5 млн нафарга етказиш, электропоездлар ҳаракатланадиган йўналишлар сонини эса 40 тадан 53 тага ошириш вазифаси белгиланган.
Лойиҳа консепсиясида йўл ҳақи тарифларининг бир нечта ссенарийси таҳлил қилинган. Улар ижтимоий, ўртача, юқори ва буджетга минимал юклама тушадиган вариантларга ажратилган.
Айрим йўналишлар бўйича базавий тарифлар қуйидагича кўрсатилган:
Тарифларнинг якуний миқдори ҳали белгиланмаган. Ҳужжатда нархларни шакллантиришда инфляция, аҳоли даромадлари, муқобил транспорт турлари нархи, рақобат муҳити ва йўловчилар талаби ҳисобга олиниши зарурлиги қайд этилган.
Ҳужжатда йўлкира нархи даражасига қараб 3 хил иқтисодий ссенарий таҳлил қилинган:
Ижтимоий ссенарий (Йўлкира нархи энг паст даражада):
Базавий ссенарий (Йўлкира нархи мувозанатлашган даражада):
Юқори ссенарий (Йўлкира нархи юқори даражада):
Ҳужжатда ижтимоий тариф ссенарийсида йўл ҳақи нисбатан паст бўлгани сабабли йўловчилар оқими кўпайиши, бироқ буджет субсидияларига эҳтиёж ортиши кўрсатилган. Юқори тариф ссенарийсида эса даромад кўпайиши ва операцион субсидия ҳажми камайиши мумкин, аммо йўловчилар оқими пасайиши эҳтимоли мавжуд.
Базавий ссенарий тарифлар, йўловчилар учун транспорт қулайлиги ва давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ўртасидаги мувозанатли вариант сифатида белгиланган.
Лойиҳа доирасида Ўзбекистон ҳудудида ушбу поездларга техник хизмат кўрсатувчи замонавий сервис инфратузилмасини ташкил этиш ҳамда маҳаллийлаштириш дастурларини амалга ошириш кўзда тутилган.
Шу билан бирга, машинистлар, уларнинг ёрдамчилари ва янги поездларга техник хизмат кўрсатувчи муҳандис-техник ходимлар учун янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Консепсияда тахминан 156 та иш ўрни ташкил этилиши кўрсатилган.
Электропоездлар эксплуатация жараёнида тўғридан-тўғри СО₂ ва бошқа зарарли моддаларни атмосферага чиқармаслиги, электр тортиш тизимига ўтиш эса транспортнинг экологик кўрсаткичларини яхшилаши таъкидланган.

