Ўзбекистон Скодаъдан 10 та электропоезд сотиб оляпти: улар қайси йўналишларда қатнайди?

Ўзбекистон Скодаъдан 10 та электропоезд сотиб олмоқда: улар қайси йўналишларда қатнайди?
Ўзбекистонда шаҳар атрофи темирйўл транспорти паркини янгилаш мақсадида Чехиянинг Скода Транспортатион компаниясидан 10 та замонавий электропоезд харид қилиш режалаштирилмоқда.
Гап СКОДА 25Эв русумидаги электропоездлар ҳақида кетмоқда. Улар эскирган ЭР9Э сериясидаги таркибларни алмаштириши кўзда тутилган. Янги поездлар 432 та ўриндиққа мўлжалланган бўлиб, тўрт вагонли ЭР9Э таркибида бу кўрсаткич қарийб 240 тани ташкил этади.
Янги электропоездларда кондиционер тизими, УСБ портлари, ЛЕД ахборот экранлари, видеокузатув ва автоматик ёнғин сигнализацияси бўлади. Ҳаракатланиши чекланган йўловчилар учун махсус жойлар ва ечиб олинадиган пандус ҳам назарда тутилган.
Поездлар энергия тежамкорлиги билан ҳам ажралиб туради. Рекуператив тормозлаш тизими орқали тормозланиш вақтида ҳосил бўладиган энергиянинг бир қисми контакт тармоғига қайтарилади. Ҳисоб-китобларга кўра, бу электр энергияси сарфини 24–27 фоизга камайтириши мумкин.
Шунингдек, тезроқ тезланиш ва тормозланиш ҳисобига бекатлар сони кўп бўлган йўналишларда сафар вақти 10–15 фоизга қисқариши кутилмоқда. Бу мавжуд инфратузилмани кенг кўламда реконструксия қилмасдан поездлар қатнови частотасини ошириш имконини бериши мумкин.
Янги электропоездларни қуйидаги йўналишларда ишга тушириш режалаштирилмоқда:
Тошкент—Чирчиқ—Чиноркент;
Тошкент—Янгийўл—Чиноз—Сирдарё—Гулистон — Янгиер — Ховос—Бекобод;
Тошкент—Нурафшон—Оҳангарон—Ангрен;
Тошкент—Келес;
Қўқон—Поп—Наманган—Андижон—Марғилон (ҳалқа йўналиши);
Самарқанд—Бухоро;
Самарқанд—Қарши—Шаҳрисабз.
Янги электропоездларни харид қилиш электр темирйўл транспортини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилиши режалаштирилган. Шу билан бирга, Ўзбекистонда 182 километр темирйўлни электрлаштириш ва 151 километр янги темирйўл линияларини қуриш лойиҳалари ҳам амалга оширилмоқда.
Чехиянинг Скода Гроуп компанияси май ойида Ўзбекистонга 10 та замонавий электропоезд етказиб бериш бўйича стратегик битим имзолаганини маълум қилганди. Битим Тошкентдаги Кўксарой қароргоҳида Шавкат Мирзиёев, Абдулла Арипов ва Чехия бош вазири Андрей Бабиш иштирокида имзоланган.

