Маҳаллий

Ўзбекистон президентининг Тонгги тароват юртига ташрифи самимий учрашув ва суҳбатларга бой бўлди (фото)

Биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити доирасида давлатимиз раҳбари минтақа давлатлари раҳбарлари билан мулоқот

Ўзбекистон президентининг Тонгги тароват юртига сафари самимий учрашувлар ва суҳбатларга бой бўлди (фото)

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тонгги тароват юртига ташрифи давомида самимий учрашувлар ва суҳбатлар кўп бўлди. Биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити доирасида давлатимиз раҳбари минтақа давлатлари етакчилари билан мулоқот қилиб, икки томонлама алоқалар ҳамда ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилди. Самимий табассумлар ва эркин суҳбатлар мамлакатларимиз ҳамда уларнинг раҳбарлари ўртасидаги ўзаро ишончни яққол кўрсатади.

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Ли Ук Хён билан бўлган суҳбат айниқса илиқ руҳда ўтди. Ушбу учрашув ўтган йилларни ва Ўзбекистон–Корея дўстлигини мустаҳкамлаш йўлида биргаликда бажарилган ишларни эслаш имконини берди.

Саммит олдидан давлатимиз раҳбари Миллий Ассамблея Спикери учун корейс тилига таржима қилинган “Мирзиёев доктринаси” китобига мамнуният билан дастхат қўйди. Бу Янги Ўзбекистон ғоялари ва ислоҳотларига бўлган самимий қизиқишнинг яна бир ифодасидир.

Кореялик дўстларимиз давлат ташрифига алоҳида эътибор ва ҳурмат билан ёндашди. Жанубий Кореядаги энг баланд бино — Лотте Ворлд Товер ҳамда Сеул телеминорасида Ўзбекистон байроғининг ёрқин тасвирлари намойиш этилди. Президентимиз ташрифи муносабати билан байроғимиз рангларидаги дирижабл учди, қароргоҳ олдидаги фавворада эса давлатимиз герби ва байроғи акслари кўрсатилди.

Буларнинг барчасида мезбонларнинг самимий меҳмондўстлиги ва юксак эҳтироми яққол сезилиб турарди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.