Маҳаллий

Шавкат Мирзиёев Кореядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Президент уларга иш ва ўқишида муваффақиятлар тилаб, Кореяда эгалланаётган замонавий билим, кўникма ва тажриба келгусида Ўзбекистон равнақи ва халқимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.

Шавкат Мирзиёев Кореядаги ватандошлар билан учрашди

Давлат ташрифи билан Сеулга келган президент Шавкат Мирзиёевни Корея Республикасида ишлаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар илиқ кутиб олди.

Ўзбекистон раҳбари юртдошлар билан суҳбатлашиб, уларнинг фаолияти, ўқиши ҳамда келгусидаги режалари билан қизиқди.

Суҳбат давомида Ўзбекистонда амалга оширилаётган янгиланишлар, ватандошларимизнинг орзу-интилишлари ва ташриф доирасида ўтказиладиган тадбирларнинг аҳамияти юзасидан фикр алмашилди.

Президент уларга иш ва ўқишда омад тилаб, Кореяда орттирилаётган замонавий билим, кўникма ва тажриба келажакда мамлакатимиз тараққиёти ҳамда халқимиз фаровонлигига хизмат қилишига ишонч билдирди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.