Ўзбекистон ЖСТга аъзолик бўйича давлатларнинг 400 дан ортиқ саволига жавоб берган
Бугун, 3 ноябр куни Контент марказида Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик жараёни, музокаралар натижалари, қонунчилик ислоҳотлари

Ўзбекистон ЖСТга аъзолик юзасидан давлатларнинг 400 дан ортиқ саволига жавоб берди
Бугун, 3 ноябр куни Контент марказида Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик жараёни, музокаралар натижалари, қонунчиликдаги ислоҳотлар ва кейинги вазифалар муҳокама қилинди.
Матбуот анжуманида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши бўйича Ищи гуруҳ раиси, элчи Сунг-Е Чой, ташкилот Котибиятининг Аъзолик бўлинмаси директори Майка Ошикава ҳамда давлат идоралари вакиллари қатнашди.
Тадбирда 2026-йилда Ищи гуруҳнинг 12- ва 13-йиғилишлари ўтказилгани билдирилди. Уларда аъзо давлатларнинг 400 дан ортиқ саволига жавоб берилди ва 30 дан зиёд ҳужжат тақдим этилди.
Шунингдек, товарлар ва хизматлар бозорларига кириш бўйича икки томонлама музокараларда сезиларли натижаларга эришилгани қайд этилди.
Ўзбекистон қонунчилигини ЖСТ битимларига мослаштириш доирасида 2023-йилдан буён 200 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди ва такомиллаштирилди.
Улар ташқи савдони либераллаштириш, давлат корхоналарининг эксклюзив ҳуқуқларини бекор қилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, санитария ва фитосанитария чоралари ҳамда божхона тартиб-таомилларини халқаро талабларга уйғунлаштиришни қамраб олди.
Матбуот анжуманида қолган музокараларни якунлаш, Ищи гуруҳ ҳисоботи лойиҳасидаги мажбуриятларни келишиш ва аъзолик ҳужжатларини якунлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
Тадбирда таъкидланишича, ЖСТга аъзолик ташқи савдо имкониятларини кенгайтириш, инвестиция муҳитини яхшилаш, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш ва мамлакатнинг жаҳон иқтисодиётига интеграциялашувини чуқурлаштиришга хизмат қилади.

