Ўзбекистон Ж-10С қирувчиларини танлади. Нега айнан у, Рафале эмас?

**Ўзбекистон Ж-10С қирувчиларини танлади: Нега айнан у, Рафале эмас?**
Ўзбекистон ҳаво ҳудудини мустақиллик йилларидан буён Совет Иттифоқида ишлаб чиқарилган ва бир неча бор модернизация қилинган МиГ-29 қирувчилари ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг шериги Су-27 эса аллақачон медиа майдонидан ғойиб бўлган, бу эҳтимол самолётларнинг узоқ муддатли сақлашга олинганидан далолат беради.
Ҳар қандай технология, жумладан, ўз даврининг энг машҳур қирувчиларидан бўлган МиГ-29 ҳам вақтга қарши тура олмайди. Бу ҳолат Ўзбекистонни ўз қирувчи паркини янгилаш масаласида жиддий ўйлашга мажбур қилди. Ниҳоят, мамлакат мустақилликнинг 35 йиллик байрам тантаналарида ўз танловини эълон қилди. Янги қирувчилар Россиядан ҳам, Франсиядан ҳам олиб келинмади. Ушбу мақолада Ж-10С қирувчилари ва нега айнан улар келгуси ўн йилликларда Ватанимиз ҳаво сарҳадларини қўриқлаши ҳақида сўз боради.
**Хитой – янги ўйинчи**
Бир неча ўн йиллар давомида ҳарбий авиация бозори асосан учта давлат – АҚШ, Россия (Совет Иттифоқи) ва Франсия қўлида эди. Улар нафақат ўзларини қирувчилар билан қуроллантирар, балки бошқа мамлакатларнинг ҳарбий авиация сиёсатига ҳам сезиларли таъсир кўрсатарди. Аммо ҳеч қандай статус-кво абадий сақланиб қолмайди. Хитой қисқа вақт ичида ушбу клубнинг тўлақонли аъзосига айланиб, буни яна бир бор исботлади.
Пекин эндиликда ўзининг бешинчи авлод Ж-20 ва Ж-35, шунингдек, олтинчи авлодга мансублиги тахмин қилинаётган Ж-36 ва Ж-50 қирувчилари билан дунёни ҳайратга солмоқда. Аммо ҳозирга қадар ташқи бозорларга сотилган ва ўз имкониятларини реал жангда намойиш этган ягона модел – Ж-10С бўлиб турибди. У ҳозир санаб ўтилган моделлардан анча арзон, бироқ кенг спектрдаги вазифаларни бажаради.
Ж-10С корпус тузилиши ва ўлчамлари жиҳатидан оғир қирувчилар, масалан, Ф-22 ҳамда Су-57 каби қудратли кўринмайди. Қолаверса, самолётда Ж-20 ва Ж-35 каби стелс хусусияти ҳам йўқ. Шунга қарамай, замонавий радар, илғор электроника, узоқ масофали “ҳаво-ҳаво” ракеталари ва нисбатан арзон нарх уйғунлиги уни дунёнинг барча қирувчилари учун жиддий рақибга айлантирди.
Айниқса, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги 2025-йилги тўқнашув Ж-10С самолётлари нималарга қодирлигини кўрсатиб қўйди. Ўшанда покистонлик учувчилар ушбу қирувчилардан фойдаланиб, рақибларининг учта Дассаулт Рафале, шунингдек, биттадан Су-30МКИ ва МиГ-29 қирувчиларини уриб туширганди. Деҳли Исломободнинг самолётлар қулатилгани ҳақидаги даъволарини рад этган. Бироқ экспертлар ва йирик нашрлар покистонликларнинг версиясини қўллаб-қувватловчи далилларни топган.
Ҳайратланарлиси, Совуқ уруш йилларида Пекин замонавий авиация технологиялари бўйича СССРга қарам эди. Хитой аввалига совет самолётларини лицензия асосида ишлаб чиқариб, шу орқали муҳандислик мактабини шакллантирди. Бу тажриба кейинчалик мамлакатга ўз лойиҳалари учун пойдевор бўлиб хизмат қилди. Аммо вақт ўтиши билан Пекин ва Москва ўртасидаги муносабатлар кескинлашди. Шундан сўнг хитойликлар соҳани ўзи мустақил ривожлантиришга киришди. Жараёнда юқори суръатларда ривожланаётган иқтисод катта рол ўйнади.
**Ж-10 дастури**
1980-йиллар ўрталарида “Ченгду Аирсрафт Сорпоратион” олдига янги кўп мақсадли қирувчи самолёт ишлаб чиқиш вазифаси юкланди. Аммо муҳандислар олдига қўйилган талабларни бажариш осон эмасди. Ҳарбийларга кўра, самолёт нисбатан енгил, арзон ва манёвр имкониятлари юқори бўлиши, шу билан бир вақтда, ҳаво ҳамда қуруқлик нишонларига қарши баравар жанг қила олиши керак эди. Ўша даврдаги Хитой саноати учун жуда жиддий чақириқ эди.
Ж-10С қирувчисининг тарихи ҳақида гап кетганда, яҳудий давлати билан боғлиқ баҳсли мавзулардан бири тилга олинади. Гап шундаки, 1980-йилларда Исроил ўзининг Лави қирувчисини ишлаб чиқишни бошлади. Ҳатто дастлабки прототип ҳавога муваффақиятли кўтарилди. Бироқ Қўшма Штатлар Лави ўзининг Ф-16 қирувчисига жиддий рақиб бўлишидан қўрқиб, дастурни тўхтатиш учун босим ўтказди. Тасдиқланмаган хабарларга кўра, шундан сўнг яҳудий муҳандислар чизмаларни хитойлик ҳамкасбларига топширган.
Ҳар иккала самолётда ҳам канард ва делта қанотга асосланган аеродинамик схема қўлланган. Қолаверса, ўша даврларда Хитой ва Исроил ўртасида ҳарбий-техник алоқалар мавжуд эди. Буларнинг бари ушбу назария тарафдорларини кўпайтирди. Аммо мутахассисларнинг бошқа бир гуруҳи мазкур версияни рад этади. Уларга кўра, хитойлик муҳандислар Ж-10Сни лойиҳалашда маҳаллий лойиҳалар, хусусан, Ж-9 дастуридан фойдаланган.
**Энг катта муаммо – двигател**
Хитойликлар Ж-10 дастурининг дастлабки босқичларида двигател муаммосига дуч келди. Мамлакатда замонавий турбофан двигателни мустақил ишлаб чиқиш учун етарли салоҳият йўқ эди. Шу боис яна Москвага мурожаат қилинди. Янги қирувчилар Россиянинг Сатурн АЛ-31ФН двигателларида парвоз қила бошлади. Бу ҳолат хитойликлар унинг маҳаллий версияси – ВС-10 ни ишлаб чиққунча давом этди.
Таъкидлаш жоиз, Ж-10 қирувчиси мақсад ҳамда вазифаларга кўра бир неча моделларга ажралади:
* **Ж-10А** – оиланинг серияли ишлаб чиқарилган дастлабки варианти.
* **Ж-10С** – икки ўриндиқли версия. У асосан ўқув ва жанговар тайёргарлик учун ишлатилади.
* **Ж-10Б** – сезиларли даражада такомиллаштирилган вариант.
* **Ж-10С** – энг оммалашган модел.
Хитой қирувчисини асосан бир киши бошқаради. Самолёт ўз тезлигини 1200 км/соатга етказиши, 18 000 м баландликка кўтарилиши мумкин. Ж-10Снинг максимал учиш оғирлиги 19 тоннани ташкил этади. Ундан 6-7 тоннаси ўқ-дори, қарийб 4 тоннаси эса ёнилғи ҳиссасига тўғри келади. Бундан ташқари, қирувчига ташқи баклар орқали яна 3 тонна керосин орца бўлади. Жанговар ҳаракат радиуси 1240 кмга баҳоланади.
**Қуролланиш**
Ж-10С кўп мақсадли қирувчи сифатида қурол-яроғларнинг йирик арсеналидан фойдаланади. Агар яқин масофадан жанг олиб бориш ёхуд дрон каби пастлаб учувчи нишонларни бартараф этишга тўғри келса, 23 мм калибрли “Грязев-Шипунов” ГШ-23 тўпи ишга тушади. Агар рақиб душман самолётлари бўлса, ПЛ-8 ва ПЛ-10 яқин масофали бошқарилувчи ракеталари ишга солинади. Кўриш чегарасидан ташқаридаги таҳдидлар учун эса ПЛ-12 ракетасидан фойдаланилади. У 70-100 км масофадаги таҳдидларни зарарсизлантиришга мўлжалланган.
Бироқ Хитой қирувчисининг узоқ масофали жанглар учун асосий ракетаси ПЛ-15 ҳисобланади. Ишлаб чиқарувчига кўра, унинг парвоз масофаси 200-300 кмни ташкил этади. Аммо ракетанинг экспортга мўлжалланган ПЛ-15Э версиясида бу кўрсаткич 150 кмгача пасайтирилган. Бундан ташқари, хитойликлар ўз қуролли кучлари учун яна бир ракета – ПЛ-17 ни ишлаб чиққан. Рақамларга ишонилса, ракета 400-500 км масофадаги нишонларга зарба бериши мумкин.
Гап қуруқлик нишонларига зарба бериш ҳақида кеца, қанотли ракеталар, лазер орқали йўналтириладиган бомбалар, “сузувчи” бомбалар ҳамда бошқарилмайдиган ракеталар қўлланилади. Бироқ қирувчининг жанговар имкониятларини фақат шунинг ўзи билан баҳолаб бўлмайди. Чунки замонавий можароларда душманни ким биринчи аниқласа ва муваффақиятли зарба берса, кейинги кун қуёшидан айнан ўша баҳраманд бўлади.
**Авионика**
Замонавий самолётлар учун “кўз”, “қулоқ” ва “мия” вазифаларини авионика бажаради. Ж-10С қирувчисининг кучли томонларидан бири ҳам айнан шу ҳисобланади. Самолёт АЕСА радаридан фойдаланади. У эски авлоднинг механик ёки ПЕСА радарларидан кескин фарқ қилади. Масалан, анъанавий радар тизимларида марказий узатгич асосий вазифани бажаради. Қолаверса, сон-саноқсиз механик ускуналар тез ишдан чиқади. Агар улардан бири бузилса, радар кераксиз темир-терсакка айланади.
АЕСА радари эса кўплаб кичик узатувчи-қабул қилувчи модуллардан иборат. Улардан бири ишдан чиққан тақдирда ҳам, вазифани бошқаси давом эттиради. Қолаверса, бундай радарлар электрон уруш чораларига чидамлироқ бўлиб, бир вақтнинг ўзида нишонларни қидириш, ер топографиясини олиб бориш ва душман радарларига халақит бериш каби вазифаларни бажаради.
Бироқ авионика фақат радар билан чекланмайди. Замонавий дисплейлар, электрон уруш тизимлари, инфрақизил сенсорлар ва бошқа ёрдамчи тизимлар ҳам фавқулодда муҳим ҳисобланади. Ж-10С қирувчиси ҲУД, яъни Ҳеад-Уп Дисплай ўрнатилган кам сонли самолётлардан ҳисобланади. У самолёт тезлиги, баландлиги, йўналиши, ҳужум параметрлари ва бошқа маълумотларни учувчининг кўз олдида акс эттиради. Бошқача айтганда, учувчи жанг вақтида қурол тизимларини бошқариш учун қимматли сонияларни йўқотиб, пастга қарашига тўғри келмайди.
Аммо бу ҳаммаси эмас. Учувчига дубулғага ўрнатилган яна бир дисплей тизими ҳам маълумот бериб туради. Унинг номи ҲМД бўлиб, қурол тизимларини бевосита бош орқали бошқаришга хизмат қилади. Бу айниқса яқин масофадаги ҳаво жангларида муҳим.
**Хитой нима учун энг оптимал вариант?**
Ж-10С қирувчисини жаҳон бозорида оммалаштираётган асосий факторлардан бири нарх ҳисобланади. У Ғарбнинг қимматбаҳо самолётлари бажарадиган вазифаларни анча арзонга уддалаши мумкин. Буни Покистон кейси тасдиқлайди. Гап шундаки, Ҳиндистон Франсиядан Дассаулт Рафале 4++ қирувчиларини сотиб олгач, Исломобод бунга муносиб жавоб қайтариш учун вариантлар излади. Охир-оқибат покистонликлар Хитойдан Ж-10СЕ самолётларини (экспортга мўлжалланган) харид қилди.
Очиқ манбаларга кўра, Покистон 24 та қирувчи учун 1,5 млрд доллар тўлаган. Бу ҳар бир самолёт ўртача 60 млн доллардан тушганини англатади. Энди таққослаш учун: ҳиндлар 2016-йили 36 та Рафале самолёти учун 240-260 миллион доллардан тўлаган. Аммо бу 2025-йилги можарода покистонликлар ҳаво устунлигини қўлга киритишига тўсқинлик қилмади.
Дарҳақиқат, икки мамлакат ўртасидаги сўнгги можаро Ж-10С учун юлдузлик соати бўлди. Аммо бу Хитой қирувчиси франсуз рақибидан кучлироқ эканини англатмайди. Боиси замонавий ҳаво жангларида самолётдан ташқари яна бошқа қатор омиллар ҳам муҳим рол ўйнайди. Разведка маълумотлари, юқори тезликда ахборот алмашиш, қуруқлик тизимлари билан интеграция, узоқ масофали ракеталар, тактик тайёргарлик ва учувчининг маҳорати уларнинг энг асосийларидир.
Ўзбекистон Франсиянинг Дассаулт Рафале қирувчи самолётларини харид қилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар илк бор 2023-йилда тарқалган эди. Шундан буён томонлар ўртасидаги музокаралар ёки унинг бориши ҳақида расмий маълумот берилмади. Бироқ Ўзбекистоннинг асосий давлат байрамида Хитойда ишлаб чиқарилган Ж-10СЕ қирувчи самолётларининг намойиш этилиши Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучлари учун ўз танловини аллақачон амалга оширганини англатади.
Ушбу қарорга таъсир қилган омиллар кўп. Хитой қирувчиларининг Ҳиндистон билан можарода ўзини яхши кўрсатгани, нисбатан арзон эксплуатация харажатлари ҳамда юқори ишлаб чиқариш суръатлари шулар жумласидан. Дассаулт компанияси эса Рафале самолётлари учун аллақачон 220 та буюртмага эга. Улардан 45 таси Франсия ҳарбийларига, 175 таси экспортга мўлжалланган. Ишлаб чиқарувчи якунланган 2025-йилда жами 26 та самолёт етказиб берганини ҳисобга олсак, Ўзбекистон узоқ кутиб қолиши мумкин эди. Бу ўз қуролли кучларини шиддат билан модернизация қилаётган мамлакатга тўғри келмасди.
Ўзбекистон нечта қирувчи сотиб олиши, улар қачон тўлиқ етказиб берилиши ва шартнома қиймати кабилар маълум эмас. Ҳозирча мамлакат ушбу самолётнинг Хитой ва Покистондан сўнг учинчи операторига айлангани, Ўзбекистондан сўнг Бангладеш ҳам 24 та қирувчи учун 2,2 млрд долларлик шартнома имзолагани, Индонезия аллақачон 42 та самолётга буюртма бергани, Сербия, Жазоир ва Венесуела кабилар эса қизиқиш билдираётгани маълум.

