Ўзбекистон 1,18 млрд долларлик мева-сабзавот экспорт қилди
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,6 фоизга кам

Ўзбекистон 1,18 млрд долларлик мева-сабзавот экспорт қилди
2026-йил январ–август ойларида Ўзбекистон 1 млн 437,7 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 20,8 минг тоннага ёки 1,4 фоизга кам.
Мева-сабзавот экспортининг қиймати 1 млрд 182,6 млн долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг мос даврига қараганда 6,6 фоизга камайган.
Мевалар ва резаворлар экспорти 332,8 минг тонна ёки 384 млн доллар бўлган.
Жумладан, 115,8 минг тонна шафтоли 114,7 млн долларга, 90,1 минг тонна узум 74,8 млн долларга экспорт қилинган.
Қуритилган узум экспорти 56,1 минг тонна ва 66,6 млн долларни, гилос эса 25,2 минг тонна ва 59,9 млн долларни ташкил этган.
Ўрик экспорти 26,4 минг тонна ёки 32,5 млн доллар бўлган.
Сабзавотлар экспорти 551,3 минг тоннага етган ва 203,4 млн долларлик маҳсулот ташқи бозорларга чиқарилган.
Энг кўп экспорт қилинган сабзавот пиёз бўлиб, унинг ҳажми 313,4 минг тонна, қиймати 91,3 млн долларни ташкил этган.
Шунингдек, 139 минг тонна карам — 54,6 млн долларга, 33,2 минг тонна помидор — 34,7 млн долларга ва 59,7 минг тонна сабзи — 13,4 млн долларга экспорт қилинган.
Қовун ва тарвуз экспорти 198,5 минг тонна ёки 62 млн долларни ташкил этган.

