Ойбек Турсунов Перфестум бош офиси ва бошқа активларини 100 млрд сўмга яқин суммага сотиб олмоқда
Тадбиркор Ойбек Турсунов Перфестум мобил операторининг Тошкентдаги бош офиси ва 2000 дан ортиқ асосий воситаларини 98,4 млрд сўмга сотиб олмоқда. Битимни Рубисон Вирелесс Соммунисатион аксиядорлари операторнинг халқаро ВЕОН гуруҳига 207 млн долларга сотилиши эълон қилиниши арафасида маъқуллади.

Ойбек Турсунов Перфестум бош офиси ва бошқа активларини қарийб 100 млрд сўмга сотиб олмоқда
Тадбиркор Ойбек Турсунов Перфестум мобил операторининг кўчмас мулки ва бошқа активларини ҚҚС билан бирга жами 98,37 млрд сўмга харид қилмоқда. Тегишли битим Перфестум бренди остида фаолият юритувчи Рубисон Вирелесс Соммунисатион АЖ аксиядорлари томонидан 16-октабр куни ўтказилган навбатдан ташқари умумий йиғилишда тасдиқланди.
Қарор Корпоратив ахборот ягона порталида 23-октабр куни эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, компания Ойбек Турсуновга Тошкент марказида жойлашган, Перфестум бош офиси жойлашган кўчмас мулкни ҳамда 2012 дона асосий воситаларни сотади. Бунинг учун иккита олди-сотди шартномасини тузиш режалаштирилган.
Битимнинг асосий обьекти Тошкент шаҳри Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси 21-уй манзилида жойлашган кўчмас мулк мажмуаси ҳисобланади. У 7283 квадрат метр (0,72 гектар) майдонли ер участкасида жойлашган бўлиб, умумий майдони 10 479 кв. м ни ташкил этадиган тўртта бинони ўз ичига олади, шундан 8677 кв. м фойдали майдондир.
Биноларда 57 та хона, жумладан 47 та хизмат хонаси мавжуд. Кўчмас мулк мажмуасининг қиймати ҚҚС билан бирга 65,97 млрд сўм деб белгиланган.
Бундан ташқари, Перфестум умумий қиймати 32,41 млрд сўм бўлган 2012 бирлик асосий воситаларни сотмоқда. Аксиядорлар қарорида ҳавола берилган уларнинг батафсил рўйхати ошкор қилинган матнда келтирилмаган.
Сотувнинг умумий қиймати 98,4 млрд сўмни ташкил этади.
“Рубисон Вирелесс Соммунисатион АЖ томонидан мулкни учинчи шахсга — Турсунов Ойбек Ботировичга қўшилган қиймат солиғи билан бирга жами 98 374 503 360 сўм сотиш нархида сотилиши муносабати билан тузиладиган йирик битимни (иккита олди-сотди шартномасини) маъқуллансин”, — дейилади аксиядорлар умумий йиғилиши қарорида.
Аксиядорлар компания ижрочи директорига олди-сотди шартномаларини ҳамда мулкни топшириш-қабул қилиш далолатномаларини имзолашни, шунингдек битимни амалга оширишда қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлашни топширди.
Қарор бир овоздан маъқулланди — йиғилишда вакиллик қилинган барча 572,39 млн овоз берувчи аксия унинг қабул қилиниши учун овоз берди.
Кўчмас мулк ва асосий воситаларнинг сотилиши 16-октабр куни халқаро ВЕОН гуруҳи Перфестумъни харид қилишини эълон қилишидан уч кун олдин маъқулланган.
19-октабр куни Беелине Узбекистан операторига эгалик қилувчи ВЕОН компанияси Рубисон Вирелесс Соммунисатионънинг 100% аксияларини сотиб олиш бўйича битим имзоланганини маълум қилди.
Битимнинг умумий қиймати қарийб 207 млн долларни ташкил этади, булар сирасига Перфестумънинг тахминан 93 млн доллар миқдоридаги молиявий қарздорлиги ҳам киради. Шундай қилиб, қабул қилинаётган қарз чегириб ташланганида битим қиймати тахминан 114 млн долларни ташкил этади.
Аксияларнинг харидори сифатида ВЕОН УЗБ Ҳолдинг Лтд иштирок этмоқда.
Рубисон Вирелесс Соммунисатионънинг корпоратив маълумотларига кўра, амалдаги аксиядорлар ва ВЕОН УЗБ Ҳолдинг Лтд 19-октабр куни аксияларни олди-сотди шартномасини тузишлари керак эди. Аксияларни топшириш “Тошкент” республика фонд биржасининг биржадан ташқари савдо тизими орқали чақириб олинмайдиган буюртмаларни топширишни кўзда тутади.
Рақобатни ривожлантириш қўмитаси ВЕОН гуруҳи томонидан Перфестумънинг сотиб олинишини маъқуллади.
Оператор камида уч йил давомида мустақиллигини, амалдаги 5Г ФВА тарифларини эса 12 ой давомида сақлаб қолиши керак. Шунингдек, алоқа сифати ва абонентлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳам талаблар белгиланган.

