Спорт

Оскар, Снейдер ва Куарежма — Тошкентдаги футзал бўйича Суперкубок баҳсига қайси юлдузлар келади?

Оскар, Снейдер ва Куарежма: Тошкентдаги футзал Суперкубогига қайси юлдузлар келади?

2026/2027-йилги мавсум Ўзбекистон футзал Суперкубоги доирасида “БМБ” ва “СҚБ” жамоалари ўртасидаги баҳсга жаҳон футболининг яқин ўтмишдаги таниқли юлдузлари ташриф буюради.

Ташкилотчиларнинг маълумотига кўра, ушбу машҳур футболчилар Тошкентдаги “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтадиган Суперкубок учрашувини жойида кузатиб борадилар. Шунингдек, улар ўйиндан кейинги ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида ҳамда мухлислар учун ташкил этилган махсус тадбирларда иштирок этишлари кутилмоқда.

Тошкентга келадиган футбол юлдузлари рўйхатига бразилиялик дарвозабон Жулио Сезар, италиялик собиқ футболчилар Марко Матерацси ва Кристиан Дзаккардо, шунингдек, Жером Боатенг (Германия), Мигел Салгадо (Испания), Эстебан Камбияссо (Аргентина), Рикарду Куарежма (Португалия), Уесли Снейдер (Нидерландия), Оскар (Бразилия), Кевин Кураньи (Германия) ва Винченсо Яквинта (Италия) каби машҳур номлар киритилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги “БМБ” ва “СҚБ” жамоалари ўртасидаги ўйин 2-сентябр куни соат 18:00 да бошланади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.