Спорт

Осиё кубоги кеçиктирилди

Турнир мезбонлиги Саудия Арабистонида қолади, аммо öйинлар 2027-йил боşида эмас, охирида боşланади.

**Осиё кубоги кечиктирилди**

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Саудия Арабистонида ўтказилиши режалаштирилган 2027-йилги Осиё кубоги муддатлари ўзгартирилганини маълум қилди.

Унга кўра, турнир 2027-йил 23-декабрда бошланиб, финал 21-январ кунига белгиланган. Бунгача мусобақани 2027-йил 7-январдан 5-февралгача ўтказиш режалаштирилганди.

Шу тариқа, қитъа чемпионатининг бошланиши 350 кунга, яъни қарийб бир йилга кечиктирилмоқда.

Бу қарор ОФК, ташкилий қўмита ва Саудия Арабистони футбол федерацияси иштирокидаги кенг қамровли муҳокамалардан сўнг қабул қилинган.

Турнир бошланиш санасининг ўзгаришига Яқин Шарқдаги кескин ҳарбий-сиёсий вазият сабаб бўлди. Сўнгги ойларда Ямандаги ҳусийчилар Саудия Арабистони ҳудудига ракеталар ва дронлар билан зарбалар бериб келмоқда. Бу эса хавфсизлик билан боғлиқ жиддий хавотирларни келтириб чиқарганди.

Хусусан, октабр ойида Ар-Риёддаги халқаро аеропортга қилинган ҳужумлардан бирида 12 киши ҳалок бўлиб, 300 дан ортиқ киши жароҳатланганди.

ОФК ва турнир ташкилотчилари минтақадаги «фавқулодда вазият, жиддий логистик мураккабликлар ҳамда транспорт қатновларидаги узилишлар»ни тақвим ўзгаришининг асосий омиллари сифатида кўрсатган.

Бундан аввалроқ ОФК президенти Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Халифа ҳам хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашадиган бўлса, турнир 2028-йилга қолдирилиши мумкинлигини маълум қилганди.

Маълумот учун, Осиё кубогига йўлланма олган 24 та миллий жамоа орасида Ўзбекистон ҳам бор. Фабио Каннаваро шогирдлари гуруҳ босқичида Иордания, КХДР ва Баҳрайнга қарши ўйнайди.

Ўйинлар ўтказиладиган шаҳарлар ва стадионлар ўзгариши ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот берилмаган. Янги тақвимга кўра, Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги ўйинлари энди 2027-йил 24-декабр (Иорданияга қарши Жидда шаҳрида), 28-декабр (Шимолий Кореяга қарши Риёд шаҳрида) ва 2028-йил 2-январ кунлари (Баҳрайнга қарши Жидда шаҳрида) бўлиб ўтади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.