Спорт

Илгиз Танташев ва Аскер Нажафалиев Осиё Кубоги—2027 мусобақасида бош ҳакам сифатида ишлайди

Илгиз Танташев ва Аскер Нажафалиев Осиё Кубоги—2027да бош ҳакам сифатида ишлайди

2027-йил январ ва феврал ойларида ўтказиладиган футбол бўйича Осиё Кубогида рекорд миқдордаги ҳакамлар гуруҳи фаолият юритади. Мусобақада илк бор 76 нафар ҳакам — бош ҳакамлар, ёрдамчилар, назоратчилар ва ВАР ҳакамлари — ишлайди. Бу ҳақда Осиё футбол конфедерацияси маълум қилди.

Мазкур турнирга таклиф этилган ҳакамлар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Хусусан, Илгиз Танташев ва Аскер Нажафалиев бош ҳакам сифатида Осиё Кубоги учрашувларини бошқаради.

Тимур Гайнуллин, Андрей Цапенко ва Бахтиёрхўжа Шавкатов ёрдамчи ҳакам сифатида фаолият юритади. Фирдавс Норсагаров эса ВАР ҳаками сифатида мусобақага боради.

Шунингдек, ўзбекистонлик яна бир мутахассис Валентин Коваленко назоратчи сифатида Осиё Кубогига таклиф этилган.

Осиё Кубоги 7-январдан 5-февралга қадар Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси мусобақанинг Б гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳдан чиқиш учун Баҳрайн, Шимолий Корея ва Иорданияга қарши ўйнайди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.