Футбол: Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги-2027 гуруҳ босқичидаги тақвими эълон қилинди
Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган Осиё кубоги-2027 мусобақасида Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги тақвими эълон қилинди. Миллиё жамоа плей офф йўлланмаси учун 8, 12 ва 17-январ кунлари мос равишда Иордания, КХДР ва Баҳрайнга қарши майдонга тушади.

**Футбол: Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги-2027 гуруҳ босқичидаги тақвими эълон қилинди**
Ўзбекистон футбол ассоциацияси Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган Осиё кубоги-2027 мусобақасининг гуруҳ босқичи учрашувлари тақвимини эълон қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси турнирдаги юришини 8-январ куни Иорданияга қарши баҳс билан бошлайди. “Кинг Абдуллаҳ Спорц Ситй” стадионида ўтадиган учрашув Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.
Иккинчи турда жамоамиз 12-январ куни КХДР терма жамоасига қарши майдонга тушади. “Кингдом Арена” стадионидаги бу ўйин соат 18:30 га белгиланган.
Гуруҳ босқичининг сўнгги, учинчи турида вакилларимиз 17-январ куни Баҳрайн билан куч синашади. Мазкур беллашув соат 18:30 да “Принсе Абдуллаҳ Ал Фаисал Спорц Ситй” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, жамоа мусобақадан аввалги ФИФА кунларида иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади. Биринчи ўйин 12-ноябр куни Тошкентда Россияга қарши бўлса, иккинчиси 17-ноябр куни Қатарнинг Доҳа шаҳрида Саудия Арабистони билан бўлиб ўтади.

