Осиё Кубоги 2027. Öзбекистоннинг тақвими маълум, аммо мусобақанинг öтказилиşи сöроқ остида
Саудия Арабистони мезбонлик қиладиган футбол бöйиçа Осиё Кубоги-2027 тақвими эълон қилинди. Бироқ, мусобақанинг öтказилиşи минтақадаги нотинç вазият туфайли сöроқ остида турибди.

Осиё Кубоги 2027. Ўзбекистоннинг тақвими маълум, аммо мусобақанинг ўтказилиши савол остида
Турнир 7-январ куни Ар-Риёзда мезбонларнинг Фаластинга қарши ўйини билан бошланади.
Ўзбекистон миллий жамоаси турнирдаги иштирокини 8-январ куни Иорданияга қарши ўйин билан бошлайди. Баҳс Жидда шаҳридаги «Кинг Абдуллаҳ Спорц Ситй» стадионида Тошкент вақти билан соат 21:30 да бошланади.
Иккинчи тур баҳси 12-январ куни КХДР миллий жамоасига қарши бўлиб ўтади. Ар-Риёздаги «Кингдом Арена» стадионида ўтадиган ўйин вақти соат 18:30 га белгиланган.
Гуруҳ босқичининг сўнгги, учинчи турида Ўзбекистон 17-январ куни Баҳрайн билан куч синашади. Мазкур беллашув соат 18:30 да Жидда шаҳридаги «Принсе Абдуллаҳ Ал Фаисал Спорц Ситй» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Осиё Кубогида 24 та миллий жамоа 6 та гуруҳга ажратилган. Гуруҳда 1- ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар, шунингдек, 3-ўринни эгаллаган энг яхши 4 та жамоа плей-офф босқичига чиқади.
Аввалроқ ОФК президенти шайх Салмон нотинч вазият туфайли мусобақа муддати кўчирилиши мумкинлигини истисно этмаган эди.
Шайх Салмон, «агар зарурат туғилса», турнирни бир йилга - 2028-йилгача кечиктириш мумкинлигини айтди, аммо ОФК бу борада қарор қабул қилишга шошилмоқчи эмас. Унинг сўзларига кўра, якуний тўхтамга ноябр ойи охиригача келиш мумкин. Маҳаллий ташкилий қўмита эса тайёргарлик режа асосида кетаётганини таъкидлаб, вазиятни кузатиб боришга ваъда бермоқда.
Сўнгги ҳафталарда Яман ҳусийлари билан урушнинг кескинлашуви фонида Саудия Арабистони ҳужумларга учради. Бу спорт тадбирларига ҳам таъсир кўрсатди: миллий чемпионатнинг учта ўйини, жумладан, Кристиану Роналдунинг «Ан-Наср» жамоаси иштирокидаги учрашув қолдирилди, ушбу клубнинг ОФК Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйини эса уриб туширилган ракета туфайли кечиктирилди. Кейинроқ Осиё Кубоги баҳсларига мезбонлик қиладиган стадиондаги яна бир ўйин бошқа муддатга кўчирилди. Саудия футбол федерацияси ўйиннинг кўчирилиши хавфсизлик билан боғлиқлигини рад этиб, буни меҳмон клубнинг сафаридаги муаммолар билан изоҳламоқда.
Турнир иштирокчилари ҳам хавотир билдиришди. Австралия вазиятни «диққат билан кузатиб бораётганини» маълум қилган бўлса, Жанубий Корея футболчилари касаба уюшмаси ўйинчиларнинг хавфсизлигидан «жиддий хавотирда» эканини билдирди. Ўтган ҳафта Япония футболининг юқори мартабали вакили ҳозирги вазиятда турнирни ўз вақтида ўтказиш қийин бўлишини айтган эди.

