Лайфстайл

Ортиқча вазндан халос бўлишга ёрдам берадиган эрталабки одатлар

Ортиқча вазндан қутулишга ёрдам берадиган эрталабки одатлар

Тезроқ озиш учун қандай тавсияларга амал қилиш керак? Кимдир камроқ овқат ейишга уринади, бошқалар кун давомида овқатланишни қатъий чеклашни маъқул кўради, айримлар эса рационидан муайян маҳсулотларни чиқариб ташлайди. Бироқ чиройли қомат сири куннинг илк қисми билан боғлиқ бўлиши мумкин.

**Нонуштани ташлаб юборманг**

Нонушта кўпинча куннинг энг муҳим таоми деб аталади. Бунинг сабаби шуки, нонуштани ўтказиб юбориб, ишга шошилиш кун охирида ширинлик ейиш эҳтимолини оширади. Тўйимли эрталабки нонушта нафақат танадаги глюкоза захираларини тўлдириб, энергия даражасини оширади, балки тунги парҳезни тўхтатиб, қоматни сақлашга ҳам ёрдам беради. Беттер Ҳеалтҳ маълумотига кўра, эрталаб нонушта қилишга вақт ажратиш вазнни яхшироқ назорат қилиш, иккинчи тоифа диабет ва юрак касалликлари хавфини камайтиришга олиб келади.

**Нонушта учун фойдали маҳсулотларни танланг**

Беттер Ҳеалтҳ ўз вазнини барқарорлаштирмоқчи бўлганларга нонушта учун донли таомларни истеъмол қилишни тавсия этади. Шунингдек, мева, ёнғоқлар ва табиий ёғли ёгурт танага зарур бўлган барча моддаларнинг ажойиб манбаи ҳисобланади. Парҳезшунослар кам ёғли сут маҳсулотларидан воз кечишни маслаҳат беради. Бундан ташқари, нонушта учун энг фойдали таркибий қисм тухумдир. Уни салат, пиширилган ловия, сабзавотлар, авокадо ва исмалоқ билан истеъмол қилиш керак. Ҳеалтҳлинеънинг таъкидлашича, оқсилга бой маҳсулотлардан тайёрланган нонушта организмдаги “очлик гормони” – грелин даражасини пасайтиради.

**Тонгни сув ичишдан бошланг**

Бу кўпинча вазн йўқотишда “минимал усул” деб аталади. Бунга бир стакан сув ичиш энергия сарфини ёки организм ёқадиган калориялар сонини камида 60 дақиқага ошириши сабаб бўлади. Ҳеалтҳлинеъга кўра, тонгни бир ёки икки стакан сув билан бошлаш вазн йўқотишни тезлаштиришнинг энг осон усули ҳисобланади.

**Эрта уйғонинг ва егулик тайёрланг**

Одатдагидан атиги бир соат олдин уйғониш нафақат фойдали нонушта, балки ишга олиб бориш учун тушлик ҳам тайёрлаш имконини беради. Тушликни сотиб олиш ёки етказиб беришга буюртма қилиш осон бўлса-да, уни уйда тайёрлаш истеъмол қилинадиган калорияларни кузатишни ва ортиқча миқдорни камайтиришни енгиллаштиради. Умуман олганда, эртароқ уйғониш кунни тўғри тақсимлашга ёрдам беради, бу эса ўз навбатида соғлом одатлар ва тўғри қарорлар қабул қилишга ундайди.

**Ишга борадиган йўлда сайр қилинг**

Соғлом бўлиш нуқтайи назаридан, ҳатто жамоат транспортида юриш ҳам машина ҳайдашдан кўра фойдалироқдир. Пиёда ёки велосипедда юришнинг фойдаси ҳақида эса гапирмаса ҳам бўлади. Буюк Британия Миллий Тиббиёт кутубхонаси ўтказган тадқиқотда 822 иштирокчи тўрт йил давомида кузатилди ва иш жойига машинада келганларда бошқаларга қараганда умумий вазн ортиши аниқланган. Шундай экан, маслаҳат оддий: ҳатто совуқ мавсумда ҳам пиёда юришни кун тартибининг бир қисмига айлантириш керак. Олимларнинг айтишича, фаоллик ва эрта уйғониш совуқ ҳавода тетик бўлишга ёрдам беради.

**Қуёшли кунда пиёда юринг**

Ҳеалтҳлине бу маслаҳатни шундай изоҳлайди: “Қуёш нури Д витаминига бўлган эҳтиёжни қондиришнинг энг яхши усули ҳисобланади. Баъзи тадқиқотлар шуни кўрсатдики, Д витаминига бўлган эҳтиёжни қондириш вазн йўқотишга ёрдам беради ва семиришнинг олдини олади”.

**Машқлар бажаринг**

Агар ишга пиёда боришнинг имкони бўлмаса, эрталаб машқ қилиш учун вақт ажратиш керак. Бу кунни бошлаш, энергия олиш ва калориялар сарфлашнинг ажойиб усули. Вазн йўқотишда спортнинг самарадорлиги борасида турли қарашлар мавжуд, аммо эрталабки машғулотларнинг фойдасига ишонадиган шахсий мураббий Бредли Симмондс шундай дейди:

“Мен энг яхши деб ҳисобланган вақт – ҳар доим машқ қилишни тавсия қиламан. Аммо агар эрталаб машқ қила олсангиз, бу кунни бошлашнинг энг яхши усули. Эрталабки машқларнинг афзалликларидан бири шундаки, у қондаги қанд миқдорини кун давомида барқарор ушлаб туради, ортиқча овқатланишнинг олдини олади”.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.