Лайфстайл

Метаболизмни тезлаштиришга ёрдам берадиган кундалик 6 одат

Метаболизмни тезлаштиришга ёрдам берувчи 6 кундалик одат

Вазн йўқотиш учун организмга кирган калориялардан кўпроқ энергия сарфлаш зарур, бунинг учун эса метаболизм самарали ишлаши лозим.

**1. Жисмоний машқларни бажаринг**

Мутахассисларнинг таъкидлашича, узоқ вақт ўтириш чекишдан ҳам хавфлироқдир. Ҳаракацизлик метаболизмни ёмонлаштиргани сабабли, ҳар 45 дақиқада жисмоний фаол бўлишга ҳаракат қилинг. Қўлларингизни чўзинг, ўтириб туринг ёки ҳеч бўлмаганда бошқа хонага кириб-чиқинг.

**2. Шижоат билан машқ қилинг**

Моддалар алмашинувини яхшилаш учун спорт билан шуғулланиш муҳим. "Уйқудаги" метаболизмни уйғотиш учун қисқа муддат бўлса ҳам, ғайрат билан машқ қилиш керак. Масалан, 1-2 дақиқа давомида имкон қадар тез сакраш тавсия этилади. Ҳар тонгда спорт билан шуғулланиш ижобий ўзгаришларни тезда сезишга ёрдам беради.

**3. Таомномангизда оқсил бўлсин**

Яхши натижаларга тезроқ эришиш учун ҳар бир таомда оқсил бўлиши шарт. Нонуштага тухум, тушликка товуқ гўшти, кечки овқатга творог ва тамаддига ёнғоқ истеъмол қилинг. Парҳезшунослар бу усул моддалар алмашинувини камида 10 фоизга яхшилашини таъкидлайдилар.

**4. Кўк чой ичинг**

Таркибида кофеин мавжудлиги сабабли, бу ичимликни куннинг биринчи ярмида ичиш тавсия этилади. Нонушта ёки тушлик билан истеъмол қилинган кўк чой моддалар алмашинувини 5-7 фоизга тезлаштиради.

**5. Қаҳва ичишни унутманг**

Диетологлар озишни истаганларга кун давомида 2-3 финжон қаҳва ичишни маслаҳат беради. Қаҳва таркибидаги кофеин ёғларнинг тезроқ эришига ёрдам беради.

**6. Ўз вақтида нонушта қилинг**

Тўғри вақтда овқатланиш моддалар алмашинувини 15 фоизга жадаллаштиради. Уйғонгандан ярим соат ўтиб қилинган нонушта тўғри ҳисобланади. Айнан шу вақтда организм биринчи таомни қабул қилишга тайёр бўлади, оч қолганда эса энергия тежаш мақсадида метаболизм секинлашади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.