Маҳаллий

Оммавий тадбирларда жамоат тартибини бузган шахсларга чеклов қўйилади

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир айрим функсия ва ваколатлар ички ишлар органларининг патрул-пост ҳамда қўриқлаш

Оммавий тадбирларда жамоат тартибини бузганларга чеклов жорий этилади

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича фаолият янада такомиллаштирилади.

Қарорга мувофиқ, 2026-йил 1-ноябрдан бошлаб:

- патруллик йўналишида хизмат қилаётган ички ишлар органларининг патрул-пост ва қўриқлаш хизматлари нарядлари «112» тизими орқали келиб тушадиган, нафақат жамоат жойларида, балки аҳоли яшаш хонадонларида содир этилган жиноят ва ҳодисалар ҳақидаги хабарларга ҳам тезкор етиб бориш амалиётини йўлга қўяди;

- 24/7 режимида ишлайдиган гастрономик кўчаларда жамоат тартибини сақлаш ички ишлар органлари ва ҳудудий ҳокимликлар ўртасида тузиладиган шартнома асосида патрул-пост хизмати бўлинмалари томонидан амалга оширилади;

- оммавий тадбирларда жамоат тартибини бузган шахсларга нисбатан кейинги оммавий тадбирларга кириш учун вақтинча чеклов белгиланади.

«Ҳар хил вазифалар – ягона ваколат» тамойили асосида қуйидаги тартиб жорий этилади:

- йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга оид қуйидаги айрим функсия ва ваколатлар ички ишлар органларининг патрул-пост ҳамда қўриқлаш хизматларига ҳам берилади:

- йўналишдаги чорраҳалар, бозорлар, йирик савдо мажмуалари, таълим муассасалари атрофлари ҳамда марказий кўчаларда юзага келадиган тирбандликларни бартараф этиш;

- йўлларда содир этилган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларга зудлик билан муносабат билдириш, уларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш;

- жамоат тартибини сақлашга доир қуйидаги айрим функсия ва ваколатлар ички ишлар органларининг йўл-патрул хизматига ҳам берилади:

- кўча ва жамоат жойларида содир этиладиган жамоат тартибига тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш, уларни содир этаётган шахсларни таъқиб қилиш, ушлаш ҳамда ички ишлар органларига олиб бориш;

- белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш ҳамда жамоат жойида алкогол маҳсулотини истеъмол қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо қўллаш.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.