Олтинсойда ортидан ЙПХ ходимлари қувган ҳайдовçи ЙТҲ содир қилди
Йöл-патрул хизмати ходимлари Саптива ортидан таъқиб қилган. Улардан қоçган ҳайдовçи тезликни оşирган ва боşқарувни йöқотиб, Гентра маşинаси билан тöқнаşган. Оқибатда Гентраъда бöлган 5 киşи турли даражада жароҳатланган.

Олтинсойда ЙПХ ходимлари қувган ҳайдовчи ЙТҲга учради
Сурхондарёда ЙПХ ходимларининг ҳайдовчини таъқиб қилиши йўл-транспорт ҳодисаси билан якунланди.
Маълум бўлишича, воқеа 18-октабр куни эрталаб Олтинсой туманининг Янги қурилиш маҳалласи ҳудудида юз берган. ЙПХ ходимлари хизмат машинасида маҳалладаги ички йўлда Саптива ортидан қувган ҳолат кузатув камераларига тушиб қолган.
Таъқибдан қочган ҳайдовчи тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган. Натижада Саптива ўз йўлида келаётган Гентра билан тўқнашган.
Унинг айтишича, машинада 5 киши бўлган. Улар турли даражада жароҳат олган. Жумладан, қўли синган ва бошқа жароҳатлари бўлган укаси ҳануз шифохонада қолмоқда.
“Жароҳатланганлар ҳолидан ҳеч ким хабар олмади. Машинага ҳам жиддий зарар етган. Саптиваъни ъГаиъ ходимлари қувиб келганини ҳамма кўрди. Бунга гувоҳлар кўп”, деди Гентра ҳайдовчисининг акаси.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳозирча ҳодиса юзасидан муносабат билдирмади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 1-декабрдаги қарори билан Йўл-патрул хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнащилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида низом тасдиқланган.
Ушбу Низомнинг 48-бандига кўра, ўзининг шахсий хавфсизлиги ва ҳаракат қатнащилари хавфсизлигини таъминлаш учун таъқиб қилиш ёки кузатиш вақтида ЙПХ ходими қуйидагиларга амал қилиши лозим:
• патрул автомобилида махсус чироқ-маёқча ва товушли сигналлар мунтазам ёқилган ҳолатда бўлиши;
• аниқ шарт-шароитлардан келиб чиққан ҳолда ҳаракат тезлигини танлаши;
• саф бўлим (бўлинма) ёки ИИБ навбатчисига ўзининг кетаётган жойи, қаердалиги ва ҳаракатнинг йўналиши тўғрисида маълум қилиб туриши;

