“Олтин тўп”ни ким олади? Рафиня жавоб берди

“Олтин тўп”ни ким қўлга киритади? Рафиня жавоб берди
“Барселона”нинг бразилиялик вингери Рафиня жамоадоши Ламин Ямал “Олтин тўп”га муносиб эканини айтди. Каталонияликлар сардори 19 ёшли испаниялик футболчини жаҳон футболидаги энг нуфузли индивидуал мукофот учун курашда қўллаб-қувватлади.
Бунга Ламин Ямалнинг ижтимоий тармоқдаги пости сабаб бўлди. Ёш ҳужумчи “Расинг”га қарши ғалабали учрашувдан суратларни жойлаштирди. Рафиня жамоадошининг постини эътиборсиз қолдирмади. Унинг изоҳи қисқа, аммо мазмунли бўлди:
“Сен феноменсан. Менинг ъОлтин тўпъим”.
Испания спорт нашрлари Рафинянинг бу ҳаракатини Ямални қўллаб-қувватлашга қаратилган норасмий медиа кампаниянинг бошланиши сифатида баҳолади. Бразилиялик футболчининг сўзлари унинг “кўк-анорранглилар” кийиниш хонасидаги обрўсини ҳам кўрсатади.
Айни пайтда бразилиялик ва испаниялик футболчидан иборат тандем Ла Лигада самарали ўйин кўрсатиб, Ҳанси Флик жамоаси ҳужумининг асосий ҳаракатлантирувчи кучларидан бири бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ямал 2026-йилги “Олтин тўп” учун курашдаги асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. У ўтган мавсумда Испания Суперкубоги ва Ла Лигада зафар қучди.
“Олтин тўп” топшириш маросими тарихда илк бор Лондонда ўтказилади. Франсе Фоотбалл ва УЕФА ҳамкорлигидаги тадбир 26-октябр куни бўлиб ўтади. Маросимнинг Париждан Лондонга кўчирилиши совриннинг илк соҳиби сер Стенли Метюз таваллудининг юбилейига бағишланган.
Ўтган йили “Олтин тўп”ни ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле қўлга киритган.

