Спорт

“Олтин тўп” кимга насиб этади?

“Олтин тўп” кимга насиб этади?

Франсиянинг “Пари Сен-Жермен” клуби бош мураббийи, испаниялик мутахассис Луис Энрике 2026-йилги “Олтин тўп” соврини парижликлар футболчисига берилиши кераклигини айтди.

Ўтган мавсумда “ПСЖ” Франсия чемпионлигини қўлга киритди ва Чемпионлар Лигасида кетма-кет иккинчи бор зафар қучди. Жамоанинг муваффақиятли ўйинлари сабаб унинг бир нечта футболчиси нуфузли индивидуал мукофотга асосий даъвогарлар сифатида кўрилмоқда.

“Менимча, ъОлтин тўпъни ъПари Сен-Жерменъ футболчиси олиши керак”, дейди Энрике.

Аввалроқ Энрике Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Фабиан Руисни алоҳида эътироф этганди. Испаниялик футболчи парижликларнинг клуб даражасидаги ютуқларида муҳим рол ўйнади, 2026-йил ёзида эса миллий жамоаси билан бирга Жаҳон чемпиони бўлди. Энрике айнан Руисни “Олтин тўп” учун энг муносиб номзодлардан бири деб ҳисоблайди.

“ПСЖ” сафидаги яна бир даъвогар сифатида грузиялик вингер Хвича Кварацхелия мунтазам тилга олинмоқда. У ўтган мавсумда парижликларнинг Чемпионлар Лигасидаги ғалабали юришида асосий футболчилардан бирига айланди ва унинг ўйинлари мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. У ЙЧЛнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

Даъвогарлар рўйхатидан “ПСЖ” ва Франсия терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле ҳам ўрин олган. У “Олтин тўп”нинг амалдаги соҳиби ҳисобланади. Франсиялик футболчи 2025-йил якунларига кўра, парижликлар сафида ўтказган ажойиб мавсумидан сўнг ушбу мукофотга сазовор бўлганди.

2026-йилги “Олтин тўп” тақдирлаш маросими 26-октябр куни Лондонда бўлиб ўтади. Бу тадбир тарихда илк бор Англия пойтахтида ўтказилади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.