Витиня “Олтин тўп-2026” совринига кимларни муносиб кўришини айтди

Витиня 2026-йилги "Олтин тўп" мукофотига кимлар лойиқ эканлиги ҳақида ўз фикрларини билдирди.
"Пари Сен-Жермен" клуби яримҳимоячиси Витиня 2026-йилда топшириладиган "Олтин тўп" совринига асосий номзодлар борасида ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.
Португалиялик футболчи танловда биринчи навбатда ўз жамоадошларини қўллаб-қувватлашини очиқ айтди. Шунингдек, у Европанинг бошқа етакчи клубларида ўйнаётган футболчиларнинг имкониятларини ҳам юқори баҳолади.
"Бу йил мукофотни қўлга киритишга қодир бўлган ажойиб ўйинчилар жуда кўп. Албатта, мен уни 'ПСЖ' футболчиларидан бири ютишини истардим. Масалан, Чемпионлар Лигасидаги ёрқин ўйинлари учун Хвича Кварацхелия, ажойиб мавсум ўтказган Усмон Дембеле ёки барча совринларни ютган Фабиан Руисни кўрсатишим мумкин. Бироқ бошқа жамоаларда ҳам ажойиб мавсум ўтказган муносиб номзодлар бор. Ҳарри Кейн ва Килиан Мбаппе шулар жумласидандир. Балки баъзи исмларни унутгандирман, лекин менинг танловим — Париж клуби аъзоси", — деди Витиня.
Маълумот учун, ушбу совриннинг амалдаги ғолиби "ПСЖ" футболчиси Усмон Дембеле ҳисобланади. "Олтин тўп" мукофотини топшириш маросими шу йилнинг 26-октабр куни Лондонда бўлиб ўтади.

