Маҳаллий

Олот тумани ҳокимига “Фидокорона хизматлари учун” ордени берилди

Наргиза Неъматованинг кўп йиллик самарали меҳнати, янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлидаги хизматлари учун президент уни мукофотлашга қарор қилди.

Олот тумани ҳокимига “Фидокорона хизматлари учун” ордени топширилди

Бухоро вилоятининг Олот тумани ҳокими “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев 4-ноябр куни Бухоро вилоятидаги йиғилишда Олот тумани ҳокими Наргиза Неъматова ўз ҳудудини комплекс ривожлантиришда алоҳида жонбозлик кўрсатаётганини қайд этиб, давлат ва бошқарув идораларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, янги иш ўринлари яратиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўлидаги хизматлари учун уни “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотлашга қарор қилганини маълум қилди.

Шу куни вилоят ҳокимлигида давлат мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди. Наргиза Неъматовага мукофотни вилоят ҳокими Ботир Зарипов президент номидан топширди.

Ҳокимлик хабарида айтилишича, ушбу давлат мукофоти унинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнидаги фаол иштироки, ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш, жойларда мавжуд муаммоларга ечим топиш, шунингдек, халқ манфаатлари йўлида олиб бораётган самарали меҳнатининг муносиб эътирофи бўлди.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.