Олимлар ранги öзгарадиган қадимги Рим қадаҳининг сирини оçиşди
ИВ асрга оид Ликург қадаҳи öзига хос оптик хусусиятларга эга. Унга ёруğлик қандай туşиşига қараб рангини öзгартиради: оддий ёруğликда идиş яşил рангда, орқа томондан ёритилганда эса қизил тусда товланади.

Олимлар қадимги Римнинг рангини ўзгартирадиган қадаҳидаги сирни очишди
Буюк Британиядаги Шеффилд университети олимлари рангини ўзгартирадиган қадимги Рим шишасини қайта яратишга муваффақ бўлди, деб ёзади.
Британия музейида ИВ асрга оид Ликург қадаҳи сақланади. У дихроик шишадан ясалган бўлиб, ёруғлик қандай тушишига қараб рангини ўзгартиради: оддий ёруғликда идиш яшил рангда, орқа томондан ёритилганда эса қизил тусда товланади. Унда Гомернинг «Илиада» достонида олтинчи қўшиқда тасвирланган шоҳ Ликург акс эттирилган. 2022-йилда Ликург қадаҳи дунёнинг шишадан ясалган етти мўжизасидан бири деб эътироф этилган.
Тадқиқотчи Лиза Ҳолландснинг айтишича, шиша таркибига олтин ва кумуш нанозарралари қўшилган. Қуюқ эриган шиша массаси ҳосил қилинган ва у совигани сари таркибидаги зарралар атрофида олтин ва кумуш нанокристаллари ўсиб чиқа бошлаган.
«Оқ ёруғлик турли ранглардан ташкил топган. Буни осмонда камалак пайдо бўлганда кўриш мумкин. Нанозарралар ёруғлик тўлқинлари узунлигидан анча кичик бўлади ва муайян шароитларда ёруғлик атомлардаги электронларга таъсир қилиши туфайли улар айрим рангларни тўсиб қўяди», - дейди Ҳолландс.
Унинг сўзларига кўра, шиша орқали ёруғлик ўтказилса, «олтин ва кумуш зарралари кўк ва яшил нурларни тутиб қолиб, фақат қизил ва тўқ сариқ нурларни ўтказади».
«Агар ёруғлик сиртдан акс эца, бу зарралар ёруғликни сочиб юборади ва натижада биз кўрадиган яшил ранг ҳосил бўлади», - деди у.
Лондон университет коллежи фахрий профессори Иен Фристоуннинг қайд этишича, 1960-йилларда ҳам қадимги Рим шишасини қайта яратишга уринишлар бўлган.
«Ранг кўп жиҳатдан печдаги шароитга боғлиқ эди. Агар шиша печнинг бошқа жойида турган бўлса, унинг ранги ҳам бошқача чиқарди. Рангнинг печдаги жойлашувга шу қадар сезгирлиги римликлар учун уни назорат қилиш ниҳоятда қийин бўлганини кўрсатади. Бу эса Ликург қадаҳи тайёрланганида уларга шунчаки омад кулиб боққан бўлиши мумкин, деган фикрга олиб келади», - деди олим.

