«Олд Траффорд»га борган ўзбекистонлик ва Истанбулдаги ғалати истеъфо. Кун ўйинлари
«МУ» 4 та, «Бавария» 5 та гол урди, «Комо» мухлисларнинг ёқимтой жамоаси бўлишда давом этмоқда.

«Олд Траффорд»га йўл олган ўзбекистонлик ва Истанбулдаги ғалати истеъфо. Кун ўйинлари
Кун драмаси Прагада юз берди: «Славия» «Ланс»га қарши баҳсда озчиликда қолганига қарамай, охирги дақиқаларда олдинга чиқиб олганди, бироқ қўшимча дақиқаларда иккита гол ўтказиб юборди.
«Фенербаҳче» бош мураббийи эса «Рома» билан дурангдан сўнг мухлислар танқиди сабаб ҳиссиётга берилиб, истеъфо берди: футболчилар ҳайратда, клуб президенти унинг қайтишини кутмоқда.
«Манчестер Юнайтед» – «Сабоҳ» 4:0
Куня, 27 (1:0). Бруну Фернандеш, 42 (2:0). Шешко, 45 (3:0). Мартинес, 68 (4:0)
«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Мартинес, Ёро, Доргу (Амасс, 72), Мазравий, Тилеманс (Маунт, 46), Майну (Сантос, 64), Бруну Фернандеш, Куня, Мбемо (Лейси, 72), Шешко (Зиркзе, 64)
«Сабоҳ»: Покатилов, Маккарти, Дашдамиров, Пухач, Зедадка (Алмейда, 75), Лепиница, Симич (Ду Кейрос, 76), Раҳмоналиев (Ҳайбулаев, 71), Нвачукву (Мбина, 46), Перрис (Исаев, 63), Миккелс
Огоҳлантиришлар: Доргу, 62 – Лепиница, 67
«Манчестер Юнайтед» «Сабоҳ»ни осонлик билан таслим этди — 4:0. Турнир дебютанти деярли қаршилик кўрсатмади ва учрашув тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал бўлди.
«Сабоҳ» 27 дақиқа бардош берди, шундан кейин савиядаги тафовут ўзини кўрсатди. Қозоғистонлик дарвозабон Стас Покатилов Матеус Куня, Бруну Фернандеш ва Бенямин Шешкодан биттадан гол ўтказди. Унинг иккинчи бўлимдаги голи эса мемларга сабаб бўлди: жарима майдонидаги тартибсизлик пайтида тўп унга келиб тушди, аммо дарвозабон тўпни йўқотиб қўйди ва Лисандро Мартинес бир метр масофадан туриб дарвозани ишғол этди. Бу пайтда Жошуа Зиркзее аллақачон вазият қўлдан кетди деб ҳисоблаб, афсус чекаётганди.
Ўша куни «Сабоҳ»нинг бошланғич таркибида 11 мамлакат вакиллари, жумладан, ўзбекистонлик Умарали Раҳмоналиев ҳам бор эди (у ўйинда жамоадошларидан алоҳида ажралиб турмади ва иккинчи бўлимда алмаштирилди). Бу ЕЧЛ тарихида турнирдаги дебют ўйин учун илк шундай ҳолат бўлди. Таркибдаги ягона озарбойжонлик — марказий ҳимоячи Раҳмон Дашдамиров эди. «МУ»да ҳам шу куни бошланғич таркибда ягона англиялик футболчи Майну тушди.
«МУ» Чемпионлар лигасидаги 300-ўйинини ўтказди ва бу босқичдан ўтган биринчи инглиз клубига айланди.

