Спорт

“Сабаҳ”, “Атлетико” ва “Ман Сити”: ЙЧЛда энг қийин тақвимга эга жамоалар аниқланди — Опта

Опта статистик портали 2026/27-йилги Чемпионлар Лигаси умумий гуруҳ босқичида жамоаларга тушган рақибларнинг кучини таҳлил қилиб, энг қийин тақвимга эга клубларни аниқлади.

Таҳлил натижаларига кўра, Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клуби энг мураккаб тақвимга эга бўлди. Ушбу жамоанинг рақиблари Опта Повер Ранкингс рейтингида ўртача 92,2 баллни ташкил этади.

Шунингдек, “Манчестер Сити” (91,7 балл) ҳам энг қийин тақвимга эга жамоалар рўйхатидан жой олди.

Аксинча, Германиянинг “Штутгарт” клуби энг қулай тақвимга эга бўлиб, унинг рақиблари Опта рейтингида ўртача 88,9 балл билан баҳоланган.

Опта бу кўрсаткичларни жамоаларнинг Повер Ранкингс рейтингидаги ўртача баҳоси асосида ҳисоблаган. Яъни, кўрсаткич қанчалик юқори бўлса, клубнинг лига босқичидаги рақиблари шунчалик кучли ҳисобланади.

Маълумот учун, Озарбайжоннинг “Сабаҳ” клубида Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев тўп суради. Жамоа илк бор ЙЧЛда иштирок этмоқда. Қуръа натижаларига кўра, “бойқушлар” гуруҳ босқичида “Арсенал”, “Барселона”, “Боруссия Дортмунд”, “Манчестер Юнайтед” ва “Наполи” каби кучли жамоалар билан баҳслашади.

Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов фаолият юритадиган “Манчестер Сити” эса мусобақанинг умумий гуруҳ босқичида “Барселона”, “ПСЖ”, “Спортинг”, “Порту”, “Наполи” ва “Ланс”га қарши мураккаб ўйинларда иштирок этади.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.