Маҳаллий

Оҳангаронда боғчада ҳашаротларга қарши дори ичиб қўйган 3 ёшли бола вафот этди

Бола зудлик билан Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган. Ҳозирда хавфли восита боланинг қўлига қандай тушиб қолгани ҳамда уни сақлаш учун ким масъул бўлгани ўрганилмоқда.

Оҳангаронда боғчада ҳашаротларга қарши дори ичиб қўйган 3 ёшли бола вафот этди

Оҳангарон шаҳридаги давлат боғчасида тарбияланувчи ҳашаротларга қарши воситани ичиб, ҳаётдан кўз юмди.

Маълум қилинишича, воқеа 2026-йил 28-август куни содир бўлган. 2023-йилда туғилган тарбияланувчи ошхонада ҳашаротларга қарши ишлатиладиган БСМ воситасини ичиб қўйган. Бола дарҳол Оҳангарон шаҳар тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

“Маълумотларга кўра, боланинг бувиси мазкур ташкилот ошхонасида ауцорсинг ташкилоти ходими - ошпаз сифатида ишлаган. Ҳодиса тарбияланувчи бувисининг ёнига, ошхонага кирган вақтда содир бўлганлиги айтилган. Бироқ бу ҳолат юзасидан якуний хулоса фақат ваколатли органлар томонидан ўтказилаётган тергов ва суриштирув натижаларига кўра берилади”, дейилади бошқарма муносабатида.

Ҳозирда тегишли ташкилотлар бола ошхонага қандай киргани, хавфли восита унинг қўли етадиган жойда нима сабабдан тургани ва уни сақлаш учун ким масъул бўлгани юзасидан ўрганиш олиб бормоқда.

Бошқарма бола ҳаётига зомин бўлган ҳодисанинг бирор жиҳати эътибордан четда қолмаслигини, тергов ишлари ҳозир ҳам давом этаётганини ҳамда айбдорлиги аниқланган шахсларга нисбатан қонун доирасида чора кўрилишини маълум қилган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.