Маҳаллий

Тошкентда маст ҳолатда болалари билан кўчада юрган аёл Оҳангаронга қайтарилди

Тошкентда маст ҳолатда болалари билан кўчада юрган аёл Оҳангаронга қайтарилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Сергели-7 мавзесида ёрдамга муҳтож аҳволда бўлган аёл ва унинг уч нафар вояга етмаган фарзанди тасвирланган видеолар тарқалди. Ҳолат бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати расмий маълумот берди.

Маълум қилинишича, 3-сентябр куни пойтахт ҳамда туман ҳокимлиги, агентлик, “Инсон” маркази ва ИИБ томонидан тезкор чоралар кўрилган. Оила кийим-кечак, озиқ-овқат ва тиббий ёрдам билан таъминланиб, вақтинча бошпанага жойлаштирилган. Суҳбат чоғида фуқаронинг маст ҳолатда экани аниқланган.

4-сентябр куни оила Оҳангарон шаҳрига қайтарилган. Ўрганишлар натижасида аёлнинг 5 нафар фарзанди борлиги, турмуш ўртоғи ишлаши ва оилада молиявий муаммо йўқлиги маълум бўлган. У илгари ҳам фарзандлари билан Тошкент шаҳрига келиб, оиласига қайтарилган ҳамда маъмурий жавобгарликка тортилган.

Ҳозирда фуқаро ва унинг фарзандлари Оҳангарон шаҳридаги бирламчи кўмак хонасига жойлаштирилиб, уларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг турмуш ўртоғи С.Сиглевкин фарзандларини ўз қарамоғига олиб, уларнинг тарбияси ва таъминоти билан шуғулланишини билдирган.

Аёлнинг саломатлиги ва оиладаги вазиятни ҳисобга олиб, уни 7-сентябр куни Аёллар реабилитация марказига жойлаштириш режалаштирилган. Вазият тегишли мутасаддилар назоратига олинган.

“Инсон” маркази ва тиббиёт бирлашмаси ходимларидан иборат мониторинг гуруҳи аёлнинг аҳволи оғирлашиб бораётганини ўз вақтида аниқламаган.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.