Маҳаллий

Оби Раҳматда топилган ўқ учлари Марказий Осиё тарихини қайтадан ёзиши мумкин

Тахмин қилинганидан 35 000 йил қадимийроқ

Оби Раҳматдан топилган ўқ учлари Марказий Осиё тарихини қайта ёзиши мумкин

Ўзбекистон шимоли-шарқидаги Тян-Шан тоғларида, 1,2 км баландликда аниқланган қадимий ўқ учлари илм-фаннинг Марказий Осиёдаги Ҳомо сапиенс тарихи ҳақидаги тасаввурларини тубдан ўзгартириши мумкин, деб ёзмоқда.

2025-йилги тадқиқот чоғида олимлар Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида жойлашган Оби Раҳмат ёдгорлигининг тарихий қатламларини ўрганар экан, неандерталлар тарихига мос келмайдиган, бироқ ундан кейинги даврларга оид Ҳомо сапиенс топилмаларини эслатувчи ўқ учлари топилганини маълум қилган. Ушбу топилма Ҳомо сапиенс Марказий Осиёда 80 000 йил аввал яшаганидан далолат бериши мумкин. Яъни одамлар бу ҳудудга аввал тахмин қилинганидан қарийб 35 000 йил олдинроқ келган.

«Ушбу кашфиёт отиладиган қуролларни ясашнинг мураккаб технологияси замонавий одамлар Европада мустаҳкам ўрнашиб олишидан анча аввал Марказий Осиёда пайдо бўлган бўлиши мумкинлигидан далолат беради. Бу эса инсоният миграцияси тарихидаги муҳим бобни қайтадан ёзиш имконини беради»,

— дея таъкидлашмоқда тадқиқот муаллифлари.

Оби Раҳмат ёдгорлигининг энг қадимги қатламларида топилган уч бурчакли микролитик учликлар ўлчамлари неандерталлар услубидаги найза учидан анча кичик. Улар бу ердагидан тахминан 25 000 йил кейинги даврга мансуб Франсиянинг Рона водийсидаги Ҳомо сапиенс томонидан ясалган кичик ўқ учларига мос келади.

Оби Раҳматда топилган ўқ учларининг кенглиги тахминан 1,2 см бўлиб, оғирлиги атиги бир неча грамм. Улар дунё бўйлаб бошқа жойларда, жумладан, Жанубий Африкада топилган 77 000 йиллик тарихга эга ўқ учларига ўхшаб кетади.

Тадқиқот муаллифларининг фикрига кўра, ушбу топилма Ҳомо сапиенс неандерталлар ҳудудига етиб келганида ўқ-ёй — камон билан қуроллангани ҳақидаги хулосани тасдиқлайди. Турли жойлардан топилган микроучликларнинг ўхшашлиги эса шунчаки тасодиф эмас.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.