Археологлар Қамашида қадимги оташгоҳни топди
Қашқадарё вилоятининг Қамаши туманидаги Одирмон ёдгорлигидан милоддан аввалги ИИИ асрдан милодий ИИИ асргача бўлган даврга оид деб тахмин қилинаётган оташгоҳ ва оссуарий топилди. Археологларнинг фикрича, топилмалар қадимги аҳолининг зардуштийлик билан боғлиқ диний эътиқоди ва дафн маросимларини ўрганишга ёрдам бериши мумкин.

Археологлар Қамашида қадимги оташгоҳни аниқлади
Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги Одирмон ёдгорлигида археологлар қадимги оташгоҳ ҳамда инсон суякларини сақлаш учун мўлжалланган сопол идиш — оссуарийни топди.
Испаниянинг Ла Брúжула Верде рақамли журнали хабарига кўра, топилмалар милоддан аввалги ИИИ асрдан милодий ИИИ асргача бўлган даврга тегишли бўлиши мумкин. Шунга кўра, уларнинг ёши 1700-йилдан 2300-йилгача деб баҳоланмоқда.
Одирмон ёдгорлигида мунтазам археологик тадқиқотлар 2026-йилда Самарқанд Археология институти илмий ходими Санжар Абдураҳимов раҳбарлигида бошланган.
Қазишмалар чоғида мажмуанинг шимоли-шарқий қисмидан баландлиги қарийб 70 сантиметр, кенглиги эса 90 сантиметр бўлган оташгоҳ аниқланди. Унинг юзасида бир неча бор суртилган лой сувоқ қатламларининг излари сақланиб қолган.
Мутахассислар бу иншоот муқаддас оловни ёқиш ва сақлаш учун хизмат қилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Аммо оташгоҳнинг аниқ вазифаси кейинги тадқиқотлардан сўнг белгиланади.
Оташгоҳ яқинидан оссуарий — марҳумларнинг тозаланган суякларини сақлашда ишлатилган махсус сопол идиш ҳам топилди.
Қадимги дафн анъаналарида оссуарийлар оддий идиш эмас, балки диний ва маросимий аҳамиятга эга буюм сифатида қаралган. Улар кўпинча турли рамзий нақшлар, ўсимликлар ва ҳайвонлар тасвири билан безатилган.
Одирмонда топилган оссуарий юзасига кийик ва Туркистон арчаси тасвирлари туширилган. Бу нақшларнинг маъноси ҳозирча номаълум.
Археологлар идишни тозалаш ва қайта тиклаш ишлари тугагач, тасвирларнинг мазмуни ҳамда уларнинг диний рамзлар билан боғлиқлигини ўрганади.
Оташгоҳ ва оссуарийнинг бир жойдан топилгани мажмуа зардуштийлик анъаналари билан боғлиқ бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Зардуштийлик таълимотида тупроқ, сув ва олов муқаддас саналади. Шу боис марҳумнинг жасадини ерга кўмиш ёки ёқиш табиат унсурларини нопок қилиш деб қабул қилинган.

