«Ўзмиллийбанк» АЖ Хитойнинг трансчегаравий банклараро тўлов тизимига тўғридан-тўғри уланган Ўзбекистондаги биринчи банк бўлди
2026 йил 9 сентябрь куни Бош вазир бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг расмий ташрифи доирасида

«Ўзнацбанк» АЖ Хитойнинг трансчегаравий банклараро тўлов тизимига тўғридан-тўғри уланган Ўзбекистондаги биринчи банк бўлди
2026 йил 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Гонконг махсус маъмурий ҳудудига расмий ташрифи доирасида «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ («Ўзнацбанк» АЖ) CIPS Co., Ltd. тизими оператори билан Хитойнинг Трансчегаравий банклараро тўлов тизимига («CIPS») тўғридан-тўғри уланиш тўғрисида битим имзолади.
Имзолаш маросими икки мамлакат давлат органлари раҳбарлари, етакчи жаҳон молия институтлари ва ишбилармон доиралари вакилларини бирлаштирган 11-«Бир макон, бир йўл» саммити доирасида бўлиб ўтди. Натижада «Ўзнацбанк» АЖ юанда тўғридан-тўғри трансчегаравий ҳисоб-китобларнинг замонавий инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлган Ўзбекистондаги биринчи тижорат банки мақомини тасдиқлади.
130 та давлатдан 1800 дан ортиқ молия институтларини бирлаштирган ва 2025 йилда 180,2 триллион юандан ортиқ айланмани таъминлаган тизимга тўғридан-тўғри уланиш оралиқ вакил банклар иштирокисиз юанда операцияларни амалга ошириш имконини беради.
Бу, ўз навбатида, ташқи савдо шартномаларига хизмат кўрсатишда тўловларни тезлаштириш ва харажатларни қисқартиришни таъминлайди, шунингдек, юандаги операциялар имкониятларини кенгайтиради, «Ўзнацбанк» АЖ томонидан жалб қилинган кредит линиялари ҳажми ушбу валютада аллақачон 11,5 миллиард юандан (экв. 1,6 миллиард АҚШ доллари) ошади.
Келгусида тўғридан-тўғри иштирокчи мақоми «Ўзнацбанк» АЖга Ўзбекистоннинг бошқа тижорат банклари учун CIPS билан ҳисоб-китоб маркази сифатида иштирок этиш имконини беради, бу маҳаллий банк сектори учун юанда тўғридан-тўғри ҳисоб-китобларнинг миллий каналини шакллантиради ва Банкнинг ХХР билан трансчегаравий ҳисоб-китобларнинг бош миллий хаби ва инфратузилма маркази сифатидаги ролини мустаҳкамлайди.
Ушбу ютуқлар Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг изчил сиёсати ҳамда яқинда бўлиб ўтган ШҲТ саммити якунлари бўйича келишувларнинг амалий ижросининг қонуний натижаси бўлди. Стратегик шерикликни чуқурлаштиришга қаратилган ушбу курс ўзаро савдонинг юқори ўсиш суръатларига таянади: ХХР ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 30 миллиард АҚШ долларига етказиш бўйича умумий мақсад сари йўлда республиканинг бош савдо-иқтисодий шериги мақомини сақлаб қолмоқда.
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, мамлакатнинг энг йирик тизимли аҳамиятга эга банки ҳисобланади. 2025 йил якунларига кўра, банк активлари 12 миллиард АҚШ долларидан ошди, кредит портфели 9,0 миллиард АҚШ долларига етди, жами капитал 1,6 миллиард АҚШ долларидан ошди, соф фойда эса 160 миллион АҚШ долларини ташкил этди, бу республика банк тизимидаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.
CIPS (Cross-Border Interbank Payment System) трансчегаравий банклараро тўлов тизими Хитой Халқ банки томонидан 2015 йилда хитой юанидан халқаро миқёсда фойдаланишни кенгайтириш мақсадида ишга туширилган.
SWIFT молиявий хабарларни узатиш тизимидан фарқли ўлароқ, CIPS нафақат хабар алмашишни, балки юанда клиринг ва ҳисоб-китобларни ҳам таъминлайди. 2025 йил якунларига кўра, тизим орқали 180,2 триллион юандан ортиқ маблағ миқдорида тўловлар амалга оширилди, унинг иштирокчилари эса дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатидан 1 800 дан ортиқ молия институтлари ҳисобланади.

