Ўзбекистоннинг 2,9 миллионга яқин аҳолиси «Кредит тақиқи» хизматини ёқди
2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, «Кредит тақиқи» хизматига 2 841 475 киши уланган. Улардан 1 656 387 нафари — эркаклар, 1 185 088 нафари — аёллардир.

Ўзбекистоннинг 2,9 миллионга яқин аҳолиси «Кредит тақиқи» хизматини ёқди.
Ушбу хизмат фуқароларга фирибгарлардан ҳимояланишга ёрдам беради: фойдаланувчилар ҳам онлайн, ҳам офлайн форматда кредит шартномаларини расмийлаштиришга тақиқни мустақил равишда ёқишлари ёки ўчиришлари мумкин.
Хизматни «KATM» мобил иловаси орқали «Асосий меню» бўлимида, Кредит бюроси веб-сайтидаги шахсий кабинет орқали, шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва унинг мобил иловаси орқали ёқиш мумкин. Тақиқни Давлат хизматлари марказларига ёки «KATM» Кредит бюросига шахсан мурожаат қилган ҳолда ҳам ёқиш ёки ўчириш мумкин.
Хизмат бепул кўрсатилади.

