Ўзбекистонликларнинг саёҳатлари учун энг оммабоп мамлакатлар номи маълум қилинди
2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида турли туристик мақсадларда 5,9 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси чет элга чиқди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 132,7 минг кишига кўпдир, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси. энг оммабоп йўналиш Қирғизистон бўлди — унга 2,7 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрди. Етакчилар учлигига шунингдек Қозоғистон (1,06 млн) ва […] кирган

Ўзбекистонликларнинг саёҳат қилиши учун энг оммабоп мамлакатлар номи маълум қилинди
2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 5,9 миллион нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга чиқди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 132,7 минг кишига кўпдир, деб хабар берди Миллий статистика қўмитаси.
Энг оммабоп йўналиш Қирғизистон бўлди — унга 2,7 миллиондан ортиқ киши ташриф буюрди. Етакчилар учлигига, шунингдек, Қозоғистон (1,06 млн) ва Тожикистон (983,7 минг) кирди.
Ўзбекистонликлар энг кўп ташриф буюрган 10 та мамлакат қаторига қуйидагилар кирди:
1. Қирғизистон — 2,71 млн
2. Қозоғистон — 1,06 млн
3. Тожикистон — 983,7 минг
4. Россия — 281,6 минг
5. Туркия — 239,4 минг
6. Саудия Арабистони — 209,1 минг
7. БАА — 64,8 минг
8. Хитой — 58,5 минг
9. Миср — 45,6 минг
10. Вьетнам — 36,3 минг

