Маҳаллий

Ўзбекистонликлар Словенияда ишлашга таклиф этилади

Иш ҳақи 1 277 евродан 3 800 еврогачани ташкил этади ҳамда унинг миқдори ва солиқ ушланмалари вакансияга қараб фарқланади.

Ўзбекистон фуқаролари Словенияда ишга таклиф қилинмоқда

12–14-октабр кунлари Словениядан келган иш берувчилар Бухоро, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида номзодлар билан юзма-юз учрашувлар, воркшоплар ва ишга танловлар ташкил этади.

Ўзбекистонликлар учун қуйидаги йўналишларда бўш иш ўринлари мавжуд: оғир юк автомобили ва халқаро юк ташиш ҳайдовчилари; йўловчи ташиш ҳайдовчилари; юк автомобиллари механиклари; қурилиш ищилари ва усталари; оғир техника операторлари; ишлаб чиқариш ускуналари операторлари; электриклар; ўрмон хўжалиги ходимлари; парваришлаш ходимлари; маъмурият ва савдо мутахассислари.

Иш ҳақи 1 277 евродан 3 800 еврогача (бруттода)ни ташкил этади, унинг миқдори ва солиқ ушланмалари вакансияга қараб фарқланади.

Иш берувчилар виза ва ишлаш учун рухсатнома харажатлари, тиббий суғурта, аеропортдан трансфер, турар жой билан таъминлашни ўз зиммасига олган. Айрим вакансияларда авиачипта ва овқатланиш харажатлари ҳам иш берувчилар томонидан қопланади.

Номзодлардан тегишли касбий малака ва иш тажрибаси, айрим йўналишларда инглиз тили ҳамда махсус сертификатлар, хорижга чиқиш паспорти талаб этилади.

Танловлар 12-октабр куни Бухоро, 13-октабр куни Самарқанд ва 14-октабр куни Тошкент шаҳарларида ўтказилади.

Бошқа ҳудудларда яшовчилар ўзларига энг яқин манзилда ўтказиладиган танловда қатнашишлари мумкинлиги айтилмоқда.

xabarchi’да cookie файллари

Тил ва мавзу танловингизни эслаб қолиш ҳамда ҳозир сайтни нечта одам ўқиётганини санаш учун cookie файлларидан фойдаланамиз — бу ҳисоб аноним, фақат браузерингиз очиқ турганда сақланади ва на сиз билан, на бошқа ташриф билан боғланмайди. Рухсатингиз билан сайт қандай ўқилишини ҳам ўлчаймиз: Microsoft Clarity саҳифа кўришлари ва улардаги ҳаракатларни ёзиб боради, ўз ҳисобимиз эса қайтган ўқувчиларни санайди. Сизни ташрифлар орасида танийдиган ҳеч нарса сиз қабул қилмагунингизча ўлчанмайди.